ГРАВИТАЦИОН СИЛЖИШ

ГРАВИТАЦИОН СИЛЖИШ — грави тацион майдонда тарқалаётган электромагнит нурланиш частотасининг ўзгариши. Hyp зарралари — фотонлар гравитацион потенциал қийматлари тенг бўлмаган (и2Фи) икки нуқта орасида ҳаракат қилганда маълум иш А = (и1-щ)Щ – бажаради, натижада фотонлар энергияси nv ва частотаси v ўзгаради. Кучли гравитацион майдондан кучсиз майдонга ўтганда фотонлар энергияси камаяди, акс хрлда ортади. Биринчи ҳолда нурнинг спектрал чизиқлари спектрнинг қизил четига, иккинчи ҳолда бинафша четига силжийди. Гравитацион силжишни тажрибада кузатиш мумкин. Гравитацион силжишни текширишнинг гравиметрияаа катта аҳамияти бор.