ГРЕК-ТУРК УРУШИ

ГРЕК-ТУРК УРУШИ (1919-22) – Грециянинг Туркияга қилган уруши. Антанта давлатлари Грецияни қўллабқувватлаган. Г.-Т. у. турк халқининг чет эл босқинчиларига қарши миллий озодлик ҳаракатига айланиб кетган. Грек қўшинларининг сон жиҳатдан устунлиги, техник жиҳатдан мукаммал қуролланганлигига қарамай, турк қўшинлари уларни бир неча марта (1921 й. 10 янв. ва 31 мартда Инёнюда, 1921 й. 23 авг. — 13 сент. да Сакарьяда, 1922 й. 30 авг. да Думлупинарда) мағлубиятга учратган ва 1922 й. 18 сент. га келиб Анадолу ҳудудини озод қилишган.

Loading...