ГРЕНАДЁРЛАР

ГРЕНАДЁРЛАР (франц. granidiers, grenade — граната) — Европа армияларида 17—20-а. ларда пиёда қўшин тури; қўл гранаталарини отиш учун саралаб олинган аскар гуруҳи. 18-а. охиридан сараланган пиёда қисм ва қўшинлар. Отлиқ Гренадёрлар ҳам бўлган. Европа армияларида 17-а. нинг ўрталарида пайдо бўлган. 1667—70 й. ларда Францияда Гренадёрлар пиёда жангчиларнинг махсус қисми ташкил қилинган. Россияда Гренадёрлар роталари биринчи марта 1694 й. да ташкил топди. 1708 й. да Гренадёрлар роталари 5 та гренадер полкига аилантирилган. 1811 й. да Гренадёрлар дивизиялари,1814 й. да эса Г. корпуслари ташкил қилинди.