ГРЕНЛАНДИЯ ДЕНГИЗИ

ГРЕНЛАНДИЯ ДЕНГИЗИ — Шим. Муз океанининг чекка денгизи. Гренландия, Шпицберген, Медвежий, Исландия, Янмайен о. лари оралиғида. Майд. 1195 минг км2. Ўртача чуқ. 1444 м, энг чуқур жойи 5527 м. Ўртача сув ҳажми 1740 км3. Г. д. нинг иқлими совуқ, арктика иқлими. Денгизнинг ғарбидан Шарқий Гренландия совуқ оқими, шарқидан эса Гольфстримнинг тармоғи — Шпицберген илиқ оқими ўтади. Сувнинг ўртача т-раси шимолий қисмида фев. да — Г дан паст, жан. ва жан.-шарқида 1—2°, авг. да шим.-ғарбида 0 дан паст, жан.-шарқида 6° гача. Ўртача шўрлиги 33—35%». Ҳар 12 соатда сув сатҳи 4,4 м гача кўтарилибпасайиб туради. Сувининг ранги кўпинча яшил. Гренландия денгизида кит ва Гренландия тюлени ҳамда балиқ овланади. Портлари: Баренцбург (Шпицберген о. да), Акюрейри (Исландия о. да).