ГРЕНОБЛЬ

ГРЕНОБЛЬ — Франциянинг жан.шарқидаги шаҳар. Изер департаментининг маъмурий маркази. Шим. Альп тоғларида, Изер ва Драк дарёлари қўшилган жойда. Аҳолиси 156 минг кишидан зиёд (1999). Транспорт йўллари тугуни. Машинасозлик, цемент, қоғоз, озиқ-овқат ва енгил саноат корхоналари бор. Шаҳар яқинида йирик ГЭС қурилган. Гренобльда ун-т (1339), ядро физикаси тадқиқот ин-ти, бадиий музей бор. Гренобль альпинизм ва спортнинг кишки турлари бўйича мусобақалар ўтказиб туриладиган марказ. 1968 й. да қишки Олимпиада спорт ўйинлари ўтказилган. 11 — 17-а. ларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган.