ГРЕЙДЕР

ГРЕЙДЕР (инг. grader, grade — текислаш) — йўл очиш, ариқ ва зовурлар қазиш, ер текислашда ишлатиладиган машина. Тиркама ёки ўзиюрар (автогрейдер), оғир, ўртача ва енгил хиллари бор. Асосий иш органи — тишли ағдарма. Тупроқни қазиб четга тўкадиган ёки бир йўла юк ташиш воситаларига ортадиган мосламалар билан жиҳозланган Грейдерлар Г. – элеваторлар деб аталади. Грейдерлар қурилиш, қ. х. ва б. да ишлатилади.