ГРЕЙПФРУТ

ГРЕЙПФРУТ (Gitrus paradisi Macf.) — рутадошлар оиласига мансуб доимий яшил субтропик ўсимлик; мева тури. Ватани — Ҳиндистон. Ёввойи ҳолда учрамайди. АҚШ, Япония, Ҳиндистон. Грузияда, Кавказнинг Қора денгиз бўйларида етиштирилади. Дарахти баланд (15 м), новдалари тиканли, барги йирик, тухумсимон, ялтироқ. Иссиқсевар ва намсевар. Гули оқ, меваси йирик (250—600 г), диаметри 15 см гача боради, якка ҳолда ёки 2—15 донаси бир шингилда етилади, яссироқ, баъзан думалоқ, туси кўкимтирсарғиш, эти ширали. Пўсти қалин (1 см атро-фида), мазаси нордон-чучук. Нояб. — дек. ойларида пишади. Меваси таркибида 88—90% сув, 3,8—6,7% қанд, 1,4—2,4% органик кислоталар, пўстида 9,2—19% пектин моддалари; 100 г шарбатида 45 мг гача С витамини бор. Янгилигида ейилади, шарбат олинади, компот, мураббо тайёрланади. Ҳосилдорлиги 150 ц/га. Марш сидлис, Дункан, Фостер, Шеддок, Гульрипшский, гибрид № 1537 ва б. навлари машҳур. Аксарият трифолиатта пайванд қилиш билан кўпайтирилади. Грейпфрут агротехникаси апельсин, лимон ва б. цитрус ўсимликларникига ўхшаш. Ўзбекистонда Грейпфрут иссиқхоналарда ва тувакларда ўстирилади (қ. Цитрус мевалар).

Loading...