ГРИБАЧЁВ Николай Матвеевич

ГРИБАЧЁВ Николай Матвеевич [1910.6(19).12, Брянск вилояти — 1992, Москва] — рус ёзувчиси, жамоат арбоби. 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1941-45). «Шимоли-Ғарб» (1935), «Уруш йўллари бўйлаб» (1945) шеърий тўпламлари муаллифи. «Ғалаба»да баҳор» (1948) достонида, «Момақалдироқдан сўнг» (1952), «Азиз ҳамшаҳарлар» (1954), «Ўй» (1955) шеърий ва «Август ойи юлдузлари» (1958), «Тунги момақалдироқ» (1964), «Менинг дайди севгим» (1967) насрий тўпламларида замондошларининг меҳнати ва маънавий гўзаллиги акс эттирилган. «Америка билан юзмаюз» (1959) асари халқаро мавзуда. Грибачёвнинг «Баҳс» (1963) тўплами адабиётшунослик масалаларига бағишланган.

Ас: Дала капалаги [Шеърлар, балладалар, достонлар], Т., 1980.