ГРИБОВ Анисим (17-а.) — рус дипломати. Аштархон (Астрахон)лик тижорат ахлидан. Грибов бошчилигидаги 1-рус элчилиги (1641—43) Хива хонининг ҳамда Бухоро ва Балх хони Нодир Муҳаммадхоннинг ҳузурига бориб, рус подшоҳи Михаил Фёдоровичиинт топшириғига биноан дипломатик ва савдо-сотиқ алоқаларини ривожлантиришни тақлиф қилган. Бу тақлиф Ўрта Осиёда кабул килинган. Михаил Фёдорович Ўрта Осиёга йўллаган Грибов бошчилигидаги 2-рус элчилиги эса кўзлаган манзилига етиб бораолмаган. Сўнг, Грибов 1651 й. Эрон шоҳи Аббос II ҳузурига чопар этиб юборилган. Грибов бошчилигидаги элчиликлар дипломатик миссия эканлигидан ташқари ҳарбий-стратегик, жосуслик ва йирик савдо-сотиқ экспедициялари ҳам эди. Мазкур элчиликлар ҳужжатлари Ўрта Осиёнинг 17-а. 40-й. лари тарихига доир муҳим манбадир.