ГРИГОРЬЕВ Василий Васильевич

ГРИГОРЬЕВ Василий Васильевич [1816.15(27)3 – 1881.19. (31). 12] – шарқшунос, Россия ФА мухбир аъзоси (1853), шарқ адабиёти дри (1863). Г. Россияда биринчи бўлиб Шарқ тарихи бўйича ун-тда маърузалар қилган. Рус тарихчилари орасида биринчилардан бўлиб Ўрта Осиё халклари тарихи ва маданиятини ўрганишга киришган. Григорьев — 200 га яқин асар муаллифи. Илмий ишлари орасида сақлар, Юнон-Бақтрия подшолиги, араб сайёҳи Абу Дулафнинг Мовароуннаҳрга саёҳати, Хива, Бухоро ва Қўқон хонликлари ҳақидаги асарлари илмий қимматга эга. Григорьев илмий-педагогик фаолият билан бир қаторда 35 й. дан ортиқ (1844 — 80) Ташқи ишлар вазирлигида хизмат қилган, жумладан Ўрта Осиё хонликлари ва қирғизлар билан иш олиб борувчи Оренбург чегара комиссияси (1854 — 63) ва Давлат матбуот ишлари Бош бошқармаси (1874 — 80) бошлиғи бўлиб ишлаган. Григорьев ўзининг маъмурий фаолиятида подшо Россиясининг сиёсатини амалга оширишга хизмат қилган.

Loading...