ГРИГОРЯН Артур Размикович

ГРИГОРЯН Артур Размикович (1967.20.10, Тошкент) — боксчи. Халқаро спорт устаси (1987). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи (1991). Ўзбекистоннинг кўп карра чемпиони. Ўзбекистан давлат жисмоний тарбия ин-тини тугатган (1993). 1978 й. дан бокс билан шуғулланади. Биринчи устози Л. Аҳмаджонов. Г. га 1986 — 93 й. ларда В. Шин мураббийлик қилган. Ҳаваскорлик боксида 387 та жанг қилиб 372 тасида ғолиб чиққан. 1994 й. дан профессионал боксда (германиялик Фриц Сдунек раҳбарлигида мусобақаларга тайёрланади). Қитъалараро чемпион (1995). Григорян жахон бокс ташкилоти (WBO) таснифи бўйича 61,2 кг вазн тоифасида 16 марта жаҳон чемпиони (1996 — 2002, янв. ; Берлин, Гамбург, Котбус ва ҳ. к.). Профессионал боксда 34 марта жанг қилиб ҳаммасида енгган, «Қирол» («Konig») номи билан танилган. Григорян чемпионлик «Олтин камар»ининг бири Тошкентдаги Олимпиада шон-шуҳрати музейида сақланади. «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони (1998), «Меҳнат шуҳрати» ордени (1996) билан тақдирланган.