ГРИНВИЧ МЕРИДИАНИ

ГРИНВИЧ МЕРИДИАНИ, бошланғич меридиан, нолинчи меридиан — Ерда географик узунликларни ҳисоблашда шартли равишда бошланғич деб қабул қилинган меридиан. Халқаро келишувга мувофиқ, Гринвич астрономия расадхонасидан ўтади. Гринвич меридиани географик узунликлар ҳисоби олинадиган бошланғич меридиан бўлиб, нолинчи соат минтақасининг ўрта меридиани ҳисобланади (қ. Вақт). Г. м. даги маҳаллий ўртача қуёш вақти астрономияда кенг қўлланилади. (қ. Дунё вақти).

Ғарбда бир қанча мамлакатлар 1884 й. гача узунликларни ўлчашда Париж, Берлин, Рим, Нанкин каби пойтахт ёки йирик шаҳарлар расадхоналари, Россияда 19-а. гача Санкт-Петербург ш. яқинидаги Пулково расадхонасидан ўтган меридианларни ўзлари учун бошланғич меридиан қилиб олганлар. Қадимда ва ўрта асрларда харита тузишда Шарқда Ужжайн ш. (Ҳиндистон), Хўжанд ш., Ферро о. (Канар о. лари)дан ўтган меридиандан бошланғич меридиан сифатида фойдаланганлар.

Loading...