ГРИНЬЯР

ГРИНЬЯР (Grignard) Франсуа Огюст Виктор (1871.6.5, Шербур — 1935.13.12, Лион) — француз органик кимёгари. Париж ФА аъзоси (1926 й. дан). Асосий ишлари органик бирикмалар синтези ва уларни текширишга бағишланган. Алкилгалогенидлар ва эфир муҳитидаги магний асосида олинадиган аралаш магнийорганик бирикмалар иштирокида органик бирикмаларни илк бор синтез қилган (1900). Бу реакцияларда эфирда эритилган алкилмагний галогенидлар (Гриньяр реактиви) асосий реагент эканлигини аниқлаган. Углеводородлар, спиртлар (1901 — 03), кетонлар, альдегидлар (1906), эфирлар, нитриллар, аминлар (1920), кислоталар ва б. синтезида магнийорганик бирикмалардан фойдаланган. Бу синтезлар (Гриньяр реакцияси) кимё амалиётида кенг қўлланилади. Нобель мукофоти лауреати (1912).

Loading...