ГРИШЧЕНКО Филипп Иванович

ГРИШЧЕНКО Филипп Иванович (1915.11.1, Павловка қишлоғи, РФ — 1985.11.1, Тошкент) — ҳайкалтарош, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1968). Ижодини ёғоч портретлар яратиш билан бошлаган («А. Пушкин», «Мирзо Улуғбек», 40-й. лар), ёшлар ҳаёти акс эттирилган композициялар ишлаган («Ҳунар билим юртининг талабаси», ёғоч, 1950 ва б.). Портретлар, маиший ҳолатлар, маҳобатли безак ҳайкаллар ва б. яратган.

Loading...