ГРИВС

ГРИВС Жон (1602 – 1652) – инглиз астрономи. Оксфорд (Англия) ун-ти проф. Европада биринчи бўлиб «Улуғбек зижи»ни текширган. Унда берилган юлдузлар жадвалидаги 98 юлдузнинг вазиятини уз ичига олган биринчи иши лотин тилида Оксфордда (1648) эълон қилинган. Шу йили Лондонда географик жадваллар, икки йилдан кейин эса хронологияси босилди. Бу иккала иши «Улуғбек зижи» асосида ёзилган. Гривс асарлари 15-а. Самарқанд олимлари ишларини ўрганиш ва ёйишга ғарб олимлари диққатини жалб этди.

Loading...