ГРИЗАЙЛЬ

ГРИЗАЙЛЬ (франц. grisaille, gris сўзидан — кулранг) — бирор-бир ранг (қора, жигарранг, кўк, кўпинча кулранг) нинг нозик тусланиши (очдан тўқ тусга ўтиши) ҳисобига яратиладиган асар; безак рассомлиги тури. 17-а. дан қўлланилади, классицизм услубидаги бинонинг ички безакларида ҳайкалтарошлик рельефларига тақлид сифатида кенг тарқалган. Шунингдек, тасвирнинг бўртмали кўриниши тасаввурига эришилган бир рангли эмал (кулранг, жигарранг, пушти ранг) билан ишланган ҳамда зарҳалланган расмлар ҳам Гризайль деб аталади. Ўзбек тасвирий ва амалий безак санъатида ҳам Гризайль услубида асарлар яратилган.

Loading...