ГРОПИУС

ГРОПИУС (Gropius) Вальтер (1883.18.5, Берлин — 1969.5.7, Бостон, АҚШ) — немис меъмори, дизайн лойиҳачиси ва меъморлик назариётчиси. Функционализм асосчиси. Меъморликда рационализм қоидаларини ишлаб чиққан. Қурилиш ва бадиий лойиҳалаш олий мактаби — «Баухауз» асосчиси ва директори (1919 — 28). Функционализм тажрибаларига суяниб, янги қурилиш техникаси ютуқларидан фойдаланиб, неоклассицизм руҳидаги бинолар қурган: Кембриждаги Гарвард ун-тининг янги корпуси (1948 — 50), Афинадаги АҚШ элчихонаси (1957 — 61), Нью-Йоркдаги «Панамерикан эрлайнс» авиация ширкати кўп қаватли биноси (1958 — 63) ва б. 1937 й. дан АҚШда яшаган.

Prev Article

ГРОЗНИЙ