ГРОССУЛЯР

ГРОССУЛЯРгранатлар гуруҳига мансуб минерал. Тузилиши крижовник мевасига ўхшаш, лотинча (grossularia — крижовник) номи шундан. Кимёвий формуласи Ca3Al2(SiO4)r Куб сингонияли, шишасимон ялтирайди. Қаттиқлиги 6,5 — 7,5. Зичлиги 3530 – 3600 кг/м3. Оч яшил, сарғиш, қўнғир, рангсиз кристаллар, агрегатлар. Скарнлар минерали. Шаффоф тури заргарликда ишлатилади. Ўзбекистонда (скарн жинсларда), Австрия ва Швейцария (альп томирларида), Покистон (покистон зумради), Танзания, РФ (Шарқий Сибирь)да учрайди.