ГРУЗИН ТИЛИ

ГРУЗИН ТИЛИ — грузин халқи тили. Кавказ (иберг-кавказ) тиллари картвел гуруҳига мансуб. Унда.3917,7 минг киши сўзлашади. Грузин адабий тили тарихи 2 даврга ажралади: қад. грузин (5 — 11-а. лар), ҳоз. грузин (12-а. дан бошлаб). Карт диалекта грузин адабий тилининг асосини ташкил этади. Грузин тилининг диалектлараро дифференцияси жуда кучсиз. Ҳоз. Грузин тили фонетика тизимида 5 унли 25 ундош бўлиб, булар 3 турга ажралади: жарангли, жарангсиз ва бўғиз усти. Морфологияда префикс (олд қўшимча) ва суффиксдан фойдаланилади. Грузин тилининг морфологик тузилиши агглютинативдир. Грамматик жинс фарқланмайди, 6 та келишик бор. Тушум келишиги йўқ, унинг ўрнида эргативлик мавжуд. Кўмакчилардан кенг фойдаланилади. Грузин тили синтаксиси предикативлик тузилмага эга. Эргаш гапли қўшма гаплар анча тараққий этган.