ГРУЗИНЛАР (ўзларини картвели деб атайдилар) — халқ, Грузиянинг асосий аҳолиси (3787 минг киши). РФда 131 минг киши. Умумий сони 4,15 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). Шунингдек, Озарбайжон, Украина, Қозоғистон, Туркия, Эрон ва б. мамлакатларда ҳам яшайди. 17 та субэтник гуруҳга бўлинган: ажарлар, гурийлар, имеретинлар, картлилар, кахетинлар, хевсурлар, мегреллар, сванлар, жавахлар ва б. Грузин тилида сўзлашади. Диндорлари — асосан православлар, бир қисми (ажарлар, месхилар гуруҳи) — мусулмон-суннийлар.