ГРУЗИЯ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

ГРУЗИЯ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ — Грузиянинг олий илмий муассасаси. 1941 й. собиқ СССР ФА Грузия филиали ва Тбилиси ун-ти ҳузуридаги бир қанча и. т. муассасалари негизида ташкил этилган. Тбилиси ш. да жойлашган. 1998 й. академия тизимида 9 бўлим, 50 дан ортиқ и. т. муассаса, 5346 илмий ходим ишлади. Академия «Грузия фанлар академияси хабарлари» (1941 й. дан), «Мацне» («Ахборотнома», 1960 и. дан, Ижтимоий фанлар бўлими органи) ва «Мецниераба да техника» («Фан ва техника», 1949 й. дан) илмий жур. лар, монография, фаннинг турли соҳалари бўйича илмий асарлар нашр этади. Академия президенти — А. Тахвелидзе (1986 й. дан).