ГРУЗИЯ

ГРУЗИЯ (Сакартвело), Грузия Республикаси — Закавказьенинг марказий ва гарбий қисмида жойлашади давлат. Майд. 69,7 минг км2. Аҳолиси 5411 минг киши (1996). Пойтахти — Тбилиси ш. Грузия таркибига Абхазия, Ажария киради. 65 туман, 62 шақар ва 52 шаҳарча бор.

Давлат тузуми. Грузия — демократик республика. 1995 й. да қабул қилинган конституцияга биноан давлат ва ижроия қокимият бошлиғи — президент (1995 й. 5 нояб. дан Э. Шеварднадзе). У аҳоли томонидан умумий тўғри овоз бериш йўли б-н 5 й. муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи олий ҳокимият — парламент.

Табиати. Грузия табиати хилма-хил. Ҳудуди баланд ва ўртача баландликдаги тоғлар, тепалик, пасттекислик, ясситоғлик ва платолардан иборат. Республиканинг шим. Катта Кавказ (грузинча Кавкасиони)нинг ўрта қисми билан банд. Г. нинг энг баланд нуқтаси — Шхара тоғи (5068 м). Катта Кавказнинг Грузия даги ғарбий қисмида карст рельеф шакллари учрайди. Шарқида ёш вулкан тоғлари бор. Катта Кавказнинг жан. даги Колхида ва Ивери текисликларини Лих тизмаси ажратиб туради. Яна ҳам жан. рокда Кичик Кавказнинг Грузия қисмидаги ўртача тоғ (2850 м) тизмалари кенглик бўйлаб чўзилиб ётади. Республиканинг энг жан. чеккаси вулкан тоғлиги (Диди-Абули тоғи, 3301 м) б-н банд.

Иқлими субтропик иқлим билан мўътадил иқлим орасида. Колхида пасттекислигида денгиз сатҳидан 500 — 600 м баландликкача нам субтропик иқлим (янв. т-раси 5 — 7°) бўлиб, ёғин кўп ёғади (1200 — 2600 мм). Ивери ботиғида янв. нинг ўртача т-раси —2° дан —3° гача, қиш билан ёз т-раси ўртасида тафовут катта, ёғин камроқ (300 — 800 мм). Энг иссиқ ой — авг. т-раси 23 ° — 26°. Грузиянинг жан. даги тоғликда иқлим анча континентал бўлиб, қиши қаттиқ совуқ, озроқ қор ёғади.

Фойдали қазилмалардан марганец рудаси (Чиатура кони), тошкўмир (Ткибули, Ткварчели) ва нефть (Колхида ва Ташқи Кахети), Катта Кавказда нодир металл, полиметалл ва сурма-мишьяк конлари бор. Қурилиш материаллари (мармар, сланец, цемент хом ашёси ва б.) деярли хамма жойда учрайди.

Грузия ўзининг хилма-хил маъданли сувлари б-н ажралиб туради; бу жиҳатдан дунёда етакчи ўринларни эгаллайди. Маъданли сувлар кимёвий таркиби бўйича гидрокарбонатли, хлоридли, сульфатли ва аралаш гуруҳларга, газ миқдорининг бўлишига қараб карбонат ангидридли ва нокарбонат ангидридли турларга бўлинади. Энг машҳур маъданли сувлари: Боржоми, Саирме, Набеглави, Зваре, Дзау, Лугела ва б.

Грузия дарёлари Қора ва Каспий денгизлари ҳавзасига мансуб. Кура Каспийга, Риони, Ингури, Кодори ва б. Қора денгизга қуйилади. Грузия гидроэнергия ресурсларига бой. Грузияда кўл кам. Энг каттаси — Паравани (майд. 37 км2); Рица (чуқ. 116 м) ва Амткел (чуқ. 72 — 122м). Табацкури, Палестоми ва б. кўлларда балиқ овланади.

Грузияда қизил, сариқ, қора, қўнғир, жигарранг ва кул тус-жигарранг тупроқлар учрайди. Тоғ ўрмонларида қўнғир ўрмон тупроқ, тоғ ўсимликлари ўсадиган жойларда — тоғ-ўтлоқи тупроқ. Колхида пасттекислигида ботқоқ ва сарғиш кулранг подзол тупроқлар катта майдонни эгаллайди.

Грузияда 4500 турдан кўпроқ гулли ва 10000 га яқин спорали ўсимлик бор. Реликт ва эндемик ўсимликлар (диоскорея, понтия ва Кавказ рододендронлари, шамшод, лавр-олча, хурмо ва б.) кўп. Майдонининг 2/5 қисми ўрмон. Тоғ ўрмонларида эман, граб, каштан, қорақайин, тоғларнинг юқори минтақаларида қарағай, оққарағай, қорақарағай ўсади. Ўрмонларнинг юқори чегарасидан 2800 — 3500 м баландликкача тоғ ўтлоқлари учрайди.

Катта Кавказнинг ўтлоқ минтақасида тоғ эчкилари — серна, безоар эчкиси, тоғ такаси, қушлардан Кавказ тоғ куркаси (улар), ўрмонларда қўнғир айиқ, асил буғу, элик, силовсин учрайди. Умуман Грузияда сут эмизувчиларнинг 100 га яқин тури, қушларнинг 330, судралувчиларнинг 48 ва балиқларнинг 160га яқин тури мавжуд. Тбилиси табиий миллий боғи, қўриқхоналар бор.

Аҳолисининг кўпчилиги грузинлар (70% дан ортиқ). Шунингдек, арман, рус, озарбайжон, осетин, грек, абхаз, украин ва б. яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги — 1 км2га 77,5 киши. Давлат тилигрузин тили. Аксарият аҳолиси православлардир; католиклар, протестант-лютеранлар, мусулмонлар ҳам бор. Аҳолининг 56% шаҳарларда истиқомат қилади. Йирик шаҳарлари: Тбилиси, Кутаиси, Рустави, Сухуми, Батуми.

Тарихи. Археологик қазилмалар бу ерда одам палеолит давридан бошлаб яшаб келаётгани ҳақида маълумот беради. Неолит даврида Грузия ҳудудида матриархалуруғчилик тузуми бўлиб, энеолит даври ва жез даврининг бошларидан (мил. ав. 5 — 3-минг йиллик) патриархал-уруғчилик тузуми шаклланган. Жез даврининг охирларида (мил. ав. 1-минг йилликдан) уруғчилик муносабатлари емирилиб, қулдорлик жамияти юзага келган. Мил. ав. 2-минг йилликнинг охирларида грузин кабилаларининг йирик уюшмалари вужудга келади. Мил. ав. 6-а. да Колхида (Ғарбий Грузия), мил. ав. 5 — 4-а. ларда Иберия ёки Картли (Шарқий, қисман Жан. Грузия) подшолиги ташкил топди. Шундан Грузия номи Сакартвело (картвелилар тилида грузин давлатининг номи) келиб чиққан. 523 й. Эрон Иберияни босиб олиб, бу ерга ўз ноибини тайинлаган. Сосонийлар сулоласи инқирозга учрагач, Иберия Эронга тобеликдан қутулди ва ҳокимият маҳаллий ҳукмдорлар қўлига ўтди. 7 — 8-а. бошларида Грузия нингдеярли ҳамма ерларини араблар босиб олган. Араблар ҳукмронлигига қарши грузин, албан ва арманлар биргаликда кураш олиб бордилар. 8 — 10-а. ларда алоҳида-алоҳида подшоликлар (Кахети, Тао-Кларжети, Абхазия подшолиги) вужудга келди. Подшоликлар ўртасида бошланган ўзаро кураш 10-а. нинг 2-ярми ва 11-а. нинг бошларида Грузия ерларини подшо Баграт III (975 — 1014) бошчилигида ягона давлатга бирлаштириш билан тугади. Подшо Xoeyd «Қурувчи» даври (1089 — 1125)да Грузия салжуқ туркларига қарши курашиб, Закавказьенинг кўпгина қисмини озод қилди. Георгий III (1156 — 84) ва Тамара (1184 — 1213) подшоликлари даврида Г. Яқин Шарқдаги энг кучли давлатлардан бирига айланди, сиёсий-иқтисодий ва маданий равнаққа эришди, 12-а. га келиб, сиёсий ҳокимият марказлаштирилди, қ. х. ишлаб чиқариши анча ривожланди, шаҳарларда ҳунармандчилик ва савдо ишлари тараққий этди. Маданият ва санъат ҳам равнақ топди. 1226 й. да хоразмшоҳ Жалолиддин Мангуберди Г. ни эгаллади. 13-а. нинг 2-чорагидаги мўғуллар истилоси Г. нинг сиёсий бирлигига, хўжалигига путур етказди. 14-а. нинг 2-ярмида Грузия Амир Темур қўлига ўтди. 16 — 18-а. ларда Грузияга Эрон ва Туркия бостириб кирди. Ички кураш кучайди, натижада Грузия бир неча мустақил давлатга (Картли, Кахети, Имерети подшоликлари ва Самцхе, Гурия, Сванети, Абхазети князликларига) ажралиб кетди. 18-а. нинг 2-ярмидан Картли-Кахети давлати анча кучайди. Ирақлий II энг йирик князликларни ўзига бўйсундириб, давлатни қайтадан тиклаш, хўжалик ва савдо-сотиқ ишларини ривожлантириш йўлида кўп тадбирлар кўрди.

17 — 18-а. ларда Грузияда адабиёт ва тарихшунослик жонланди, китоб нашр этила бошлади. 18-а. нинг 2-ярмида Россия-Г. муносабатлари вужудга кела бошлади: 1783 й. Георгиевск ш. да Россия билан Картли-Кахети подшолиги ўртасида дўстлик шартномаси тузилди. Бирок, Россия империяси шартномада белгиланган мажбуриятларини бузиб, 1801 й. Шарқий Грузияни, 1803 — 64 й. ларда Ғарбий Грузияни ҳам босиб олди. Бу эса очиқдан-очиқ босқинчилик эди, мана шу хиёнаткорлик сабабли Имерети подшолиги ва Грузия князликлари тугатилди.

Грузин халқи миллий давлатчиликни тиклаш учун, руслаштириш сиёсатига қарши курашди, бир қанча исёнлар кўтарилди. Шу билан бирга Грузия ерларини қисман бирлаштириш имконияти туғилди.

19-а. нинг 2-ярмидан грузин халқи миллий озодлик ҳаракатининг янги босқичи бошланди. Аммо Грузиянинг миллий давлатчилигини қайта тиклаш масаласи Россиядаги 1917 й. Февраль инқилобидан, айниқса большевикларнинг Октябрь тўнтаришидан сўнг қатъий қилиб қўйилди.

Большевиклар Россиядаги ҳокимиятни қўлга олганидан кейин Закавказьенинг нуфузли сиёсий кучлари Шўро ҳокимиятини тан олмадилар ва 1917 й. нояб. да мустақил бошқарув (Закавказье комиссарлиги)ни ўрнатдилар. Натижада Закавказье Федерацияси шаклланди, бироқ унинг таркибий қисмлари иқтисодий ва сиёсий манфаатлари ҳар хиллиги, шунингдек, Туркия билан муносабатлар кескинлашганлиги сабабли федерация яшашга ноқобил бўлиб чиқди ва тез орада барбод бўлди. Грузия ҳудудининг бир қисми (Батуми, Озургети, Ахалцихе) ни Туркия эгаллаб олди.

Грузиянинг 1-миллий қурултойи томонидан 1917 й. да сайланган ваколатли халқ органи — Г. Миллий Кенгаши 1918 й. 26 майда мамлакатни мустақил деб эълон қилди ва Г. Демократик Республикасини тузди. 1919 й. мартда Миллий Кенгаш таъсис мажлисига айлантирилди. Республика ҳукумати давлат чегараларини белгилади, грузин тилини давлат тили деб эълон қилди, мактабларни давлат ихтиёрига олди, давлат бошқарув идоралари ва судлов ишларини ислоҳ қилди, майда миллатлар учун мактаблар очди ва ҳ. к. 1921 й. 21 фев. да Таъсис мажлиси Г. Демократик Республикасининг конституциясини қабул қилди. Бироқ тез орада большевиклар Россияси Грузия мустақиллигини тан олиш тўғрисида 1920 й. 7 майда ўзи имзолаган шартномани бузди ва 1921 й. 25 фев. да Қизил Армия Тбилиси ш. ни ишғол қилди. Грузия ҳукумати аъзолари чет элга кетишга мажбур бўлди. Грузия яна забт этилди ва большевиклар ҳукмронлиги даврида 1922 й. дан 1936 й. гача Закавказье Социалистик Федератив Совет Республикаси, 1936 й. 5 дек. дан эса бевосита собиқ СССР таркибига кирди.

Совет ҳокимияти даврида тузилган давлат муассасалари расмий тусда бўлиб, ҳамма иш Москва кўрсатмаси билан қилинарди. Мустабид тузумнинг шафқатсизликларига қарамай, грузин халқи миллий мустақиллик учун курашни тўхтатмади, фақат кураш усулларигина ўзгарди. 1924, 1953 ва 1989 й. лардаги ғалаёнлар армия ёрдамида бостирилди. 1990 й. окт. да Г. Олий Кенгаши мамлакат номини Грузия Республикаси деб аташ тўғрисида қонун қабул қилди, давлат герби, байроғи ва мадҳияси матни ҳамда мусиқаси ўзгартирилди. 1991 й. 9 апр. да Грузия давлат мустақиллиги тикланди. 1991 й. апр. да Олий Кенгаш томонидан Г. Республикаси президента лавозими таъсис этилди, май ойида 3. Гамсахурдиа президент этиб сайланди. 1992 й. янв. да ички сиёсий кучларнинг қарама-қаршилиги ва аҳоли кўпчилик қисмининг президент олиб бораётган сиёсатдан норозиликлари туфайли шу пайтда тузилган Ҳарбий Кенгаш 3. Гамсахурдиани лавозимидан четлаштирди. 1992 й. мартда Ҳарбий Кенгаш тугатилиб, Э. Шеварднадзе бошчилигида Давлат кенгаши ташкил этилди. 1992 й. 11 окт. да бўлиб ўтган умумхалқ сайловларида Г. Республикаси парламентининг янги таркиби ва раиси, 1995 й. 5 нояб. да мамлакат президента сайланди. Грузия — 1992 й. дан БМТ аъзоси. 1993 й. да у МДҲга аъзо бўлиб кирди. Ўзбекистан билан Грузия ўртасида дипломатия муносабатлари 1992 й. 16 мартда ўрнатилган. Миллий байрами — 26 май — Давлат мустақиллиги қайта тикланган кун.

Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари. Г. фукаролари парламент иттифоқи (раиси Э. Шеварднадзе), Демократик тикланиш иттифоқи (раиси А. Абашидзе), Миллий-демократик партия (раиси И. Саришвили), Социалистик партия (раиси В. Рчеулишвили), Халқ партияси (раиси М. Георгадзе), Лейбористлар партияси (раиси Ш. Нателашвили) ва парламентдан ташқари иш юритувчи яна бир неча партия бор. Эркин касаба уюшма бирлашмалари ишлаб турибди.

Хўжалиги. Грузия саноати ва қ. х. ривожланган мамлакат. Миллий даромадда саноатнинг улуши ўртача 34%, қ. х. улуши 29%. Марганец рудалар, ферроқотишма, пўлат қувур, электровоз, юк автомобиллари, металл қирқиш станоклари и. ч. етакчи тармоқлардир.

Саноати. Грузия саноати таркибида ке-йинги вақтларда оғир саноат тармоқлари муҳим аҳамият касб эта бошлади. Озиқ-овқат саноати ҳам асосий ўринда туради. Енгил саноат, машинасозлик ва металлсозлик тармоклари яхши ривожланган. Йирик транспорт, электротехника ва вибрация машиналари, пайвандлаш аппаратлари, электротехника буюмлари, ҳисоблаш техникаси приборлари, сув ости канотли катерлар ишлаб чиқарилади. Электр энергетикаси гидроэлектр ст-ялар ва ёқилғи билан ишлайдиган ст-ялардан иборат (Ингури ГЭС, Риони ГЭС, Храми Йилига ўртача 13,4 млрд. кВт-соат электр энергия ҳосил қилинади. Ткибули ва Ткварчелида кўмир қазиб чиқарилади. Чиатуридаги катта марганец кони негизида кончилик саноати ривожланган. Марнеулидаги мис-полиметалл рудаларини қазиб олиш ва бойитиш асосида янги тармоқ вужудга келтирилди.

2-жаҳон урушидан кейин Руставида металлургия зди қуриб, ишга туширилди. Турли қувур ва прокат асосий металлургия маҳсулотидир. Рустави азотли ўғит, капролактам ва синтетик тола з-длари ва б. корхоналар кимё саноатини ташкил қилади. Тбилиси, Кутаиси, Батуми ва б. шаҳарларда машинасозлик ва металлсозлик корхоналари, йирик электровозсозлик, автомобилсозлик, станоксозлик, асбобсозлик ва электротехника маҳсулотлари з-длари мавжуд. Каспи, Руставидаги қурилиш материаллари корхоналари цемент, шифер, блок, йиғма темир-бетон, гишт, черепица ва б. ишлаб чиқаради. Тбилиси, Кутаиси, Батуми, Гори ш. ларидаги енгил саноат корхоналарида ипак, жун, ип газлама, трикотаж, чарм пойабзал ва б. ишлаб чикарилади. Озиқ-овқат саноатида чой, вино, коньяк, шампан винолари, тамаки, сабзавот ва мева консервалари и. ч. салмоқли ўрин тутади. Маҳаллий маъданли булоқлардан, айниқса Боржоми булоғидан чиқадиган шифобахш сувларни шишаларга қуйиш йўлга қўйилган.

Қишлоқ хўжалиги. Деҳқончилик — Грузия қ. х. нинг асосий тармоғи. Мамлакат жами ҳудудининг 16,1% га экин эқилади. Энг муҳим экини — чой (66 минг га дан ортиқ). Субтропик зонада цитрус (мандарин, апельсин, лимон), субтропик мевалар (хурмо, анор, мушмула, фейхоа), тунг (юқори сифатли мой олинадиган ўсимлик), асил лавр, бамбук ва б. ўстирилади. Токчилик — Грузия қ. х. нинг кад. тармоғи. Грузияда узумнинг 400 дан ортиқ нави бор. Узум асосан Кахети, Имерети ва Рача-Лечхуми туманларида етиштирилади. Резавор мевалар ҳам кўп миқдорда эқилади. Донли экинлардан маккажўхори, арпа, буғдой, техника экинларидан тамаки, кунгабоқар, қанд лавлаги, эфир мойли экинлар, сабзавот ва картошка анчагина майдонни эгаллайди.

Чорвачилиги асосан гўшт-сут ва гўштжун етиштиришга ихтисослаштирилган; қорамол, чўчқа, қўй, тоғли туманларда эчки боқилади. Кўпгина туманларда паррандачилик ва пиллачилик ривожланган.

Транспорти мамлакат рельефи ва иқлимига, гидрография тармоғи, аҳоли зичлиги, ҳаракат тартиби ва жойлашувига мослаб уюштирилган. Электрлаштирилган т. й. узунлиги — 1,6 минг км га яқин. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари уз. — 21,6 минг км, жумладан қаттиқ қопламали йўл — 20,3 минг км. Денгиз транспорти ривожланган. Асосий денгиз портлари: Батуми, Поти. Тбилиси, Кутаиси, Сухуми, Батумида аэропортлар, кўпгина туманларда маҳаллий аэропортлар бор. Боку — Батуми нефть қувури, Шим. Кавказ — Озарбайжон газ қувури Г. худудидан ўтган. Тбилисида метрополитен қурилган. Юк ва йўловчи ташиладиган осма йўллар тизими мавжуд. Грузия даги иқтисодий беқарорлик ва Грузия — Абхазия можароси оқибатида ташқи савдо таназзул ҳолатига тушиб қолди. Савдо-сотиқдаги асосий мижозлари: Россия, Туркия, Озарбайжон. Пул бирлигилари.

Соғлиқни сақлаш. Курорт хўжалиги ва сайёҳликка катта аҳамият берилади. Грузия

нинг тоғ ва денгиз иқлими бирга қўшилиб, кўпгина дардларни даволаш учун яхши шароит яратади. Денгиз бўйидаги паст тоғ ва ўрта тоғ минтақалари иқлими ёрдамида даволаш айниқса самаралидир. Бой ва хилма-хил ўсимлик дунёси — қарағай, букигна баргли ва аралаш кенг баргли ўрмонлар табиат қўйнида ҳордиқ чиқариладиган ва соғлиқни тиклайдиган роҳатижон масканлар ҳисобланади. 80 га яқин курортда ҳар йили 2 млн. га яқин киши дам олади. Бир қанча сайёҳлик базалари ва маршрутлари мавжуд. Шифобахш булоқлар, балчиқ ва каре тоғларидан ҳам тиббий мақсадларда фойдаланилади. Энг машҳур курортлари: Гагра, Пицунда, Янги Афон, Сухуми, Махинжаури, Кабуле™, Абастумани, Гудаури, Цхалтубо, Менжи, Шови, Боржоми ва б.

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари. Қад. юнон тарихчилари берган маълумотларига кўра, Грузия ҳудудидаги давлатларда маориф антик давр намунасида ташкил этилган. 3-а. нинг 2-ярмида асос солинган Колхида олий риторика мактаби (Колхида академияси) маорифни ривожлантириш соҳасида кўп иш қилди. 4-а. да христианлик давлат динига айлангач, черков ва монастирлар ҳузурида мактаблар очилди. Бироқ, чет эллик истилочиларнинг босқинлари грузин маданияти ривожини узоқ вақт тўхтатиб қўйди. 13-а. га келиб, катта фан ва маориф марказлари — Гелат (Ғарбий Грузия) ва Икалтей (Шарқий Грузия) академиялари барпо этилди. 17-а. 2-ярмидан чет элларда грузин алифбо ва дарёликлари босила бошлади. Грузия давлатчилиги тугатилгач (1801), маориф тизими Россия намунаси асосига ўтказилди. 2000 й. Г. даги 3500 дан кўпроқ умумий таълим мактаби ва ўрта махсус ўқув юртларида 850 мингга яқин бола ўқиди. Грузин ва абхаз мактаблари билан бир қаторда рус, арман, озарбайжон ва осетин мактаблари ҳам мавжуд. Грузияда 19 олий ўқув юрти, жумладан Тбилиси ва Сухуми ун-тлари, политехника, қ. х., тиббиёт ва б. ин-тлар бор. 2000 й. Г. даги олий ўқув юртларида 100 мингдан кўпроқ талаба таълим олди. 200 га яқин пуллик олий мактаблар ҳам мавжуд. Асосий илмий кучлар Грузия Фанлар академиясига бирлашган. 2000 й. Г. да НО музей ишлади.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Грузияда 250 газ., 84 жур. ҳамда 200 нашриёт, 13 ахборот агентлиги фа-олият кўрсатади. Аммо 15 тача газ. ва жур. мунтазам равишда чиқиб туради. Энг йирик расмий газ. лари: «Сакарт-велос Республика», «Свободная Грузия», «Вечерный Тбилиси». Ноҳукумат нашрлари: «Кавкасиони», «Дрони», «Жоржиан тайме», «Иверия-экспресс», «Мимомхилвели», «Резонанси», «Ахалгазрда Ивериэли» ва б. газ. лар. Грузияда телекўрсатувлар 1956 й. дан бошланган. Давлат телевидение ва радиоэшиттириш корпорацияси, «Сакинформ» миллий ахборот агентлиги, «Имринда», «Би-ЭсПресс», «BGI» мустақил агентликлари, «Кавкасиони», «Ибервизия» хусусий телекомпаниялари мавжуд.

Адабиёти халқ оғзаки ижодиёти намуналари заминида пайдо бўлган. Даҳрий Амирани ҳақидаги эпос мил. ав. 3-а. даёқ маълум бўлиб, унинг кўп нусхалари ҳозиргача етиб келган. Ўрта асрларда «Этериани» (шаҳзода Абесаломнинг подачи қиз Этерига муҳабба-ти ҳақида), «Арешидзе князлигининг маҳв этилиши». «Арсен ҳақида қўшиқ» достонлари яратилган. Мил. 5-а. да черков адабиёти ривожланди. 10-а. да Георгий Мечулининг авлиёлар ҳақидаги «Григорий Дандзтели тирикчилиги» (951) асари пайдо бўлди. Қад. Грузия адабиётида 12-а. тараққиёт даври бўлди. Қаҳрамонлик-ғаройибот ҳикоялари («Америани — Дарёжаниани»), романлар («Висрамиани»), мадҳия достонлари («Абдул-Мессия», «Тамариани») пайдо бўлди. Шота Руставелининг «Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон» достони ҳам шу даврда яратилган.

17 — 18-а. ларда грузин халқи сиёсий бирлашишга интилди. Бу даврда «Афсоналар ҳикмати тўғрисида» номли масаллар тўпламининг муаллифи Сулхансаба Орбелиани, «Грузия мусибатлари» достонининг муаллифи Давид Гурамишвили, муҳаббат лирикаси устаси Бесарион Габашвили ижоди салмоқли ўрин тутади. 19-а. гача бўлган Грузия адабиётида Шарқ, биринчи навбатда форс адабиёти анъаналарининг таъсири кучли эди. 19-а. нинг 1-ярмида Г. Россия томонидан босиб олингач, Европа маданияти билан мустаҳкам алоқа ўрнатилди. Ёш грузин адиблари романтизм ғоясини дадил қабул қилдилар. Миллий озодлик ва ижтимоий адолат ғояларини куйлаган шоир А. Чавчавадзе 19-а. Г. адабиётида романтизмни бошлаб берди. Бу анъанани Г. Орбелиани, Н. Бараташвили давом эттирди. 19-а. нинг 2-ярмидан бошлаб адабиётда реализм тамойиллари пайдо бўлди. Комедиялар муаллифи, Грузия театрининг асосчиси Г. Эристави реализмнинг таниқли вакили эди. 19-а. 60-й. ларидаги ижтимоий вазият адабиётнинг равнақ топишига имкон берди. Танқидий реализм адабиётда асосий йўналиш бўлиб қолди. Миллий озодлик ҳаракати ғояларини И. Чавчавадзе куйлади («Шарпа», «Йўловчи хотиралари» достонлари, «Инсонми у» қиссаси ва б.). 19-а. 80-й. ларида Грузия адабиётига А. Казбеги ва Важа Пшавела кириб келди. А. Казбеги қиссаларида («Элгужа», «Падаркуш», «Хевисбери Гоча») тоғлик грузинлар ҳаёти ранг-баранг бўёқларда тасвирланган. Важа Пшавела достонлари («Балохўр», «Меҳмон ва мезбон», «Алуда Кетелаури», «Бахтриони»), лирикаси ва насрий асарларида ўша даврнинг фалсафий ва ахлоқий муаммолари ўз ифодасини топди. 19-а. 90-й. ларида Грузия адабиётида ижтимоий ҳаётни қайта қуриш масалалари марказий ўринни эгаллади. Э. Ниношвили, Д. Кладиашвили ўз асарларида камбағал қишлоқ ҳаётининг аянчли манзарасини, деҳқонларнинг оғир ҳаётини тасвирладилар. 1917 й. окт. даги давлат тўнтаришидан олдинги йилларда реалистик адабиёт анъаналарини Ш. Дадиани ва Н. Лордкипанидзелар давом эттирди.

Грузияда совет ҳокимияти ўрнатилгандан кейин, бу ерда ҳам пролетар маданияти деб аталган маданиятни қарор топтиришга киришилди, у ҳар қандай ҳодисани тор синфий нуқтаи назардан баҳоларди. Аммо истеъдодли грузин ёзувчилари бундай чекланишни бартараф этиб, ҳақиқий бадиий асарлар яратишди. Булар — Паоло Яшвили, Тициан Табидзе, Григол Рокабидзе, Симон Чиковани, Ирақлий Абашидзе, Ладо Асатиани, Нодар Думбадзе, Михаил Жавахишвили, Константинэ Гамсахурдиа, Поликарпе Какабадзе, Лео Киачели, Георгий Леонидзе, Иосиф Гришашвили ва б. Анна Калондадзе, Григол Абашидзе, Чабуа Амирэжиби. Отар Чиладзе асарлари ўқувчилар орасида кенг таркалган.

Грузия адабиётининг ажойиб намуналари ўзбек тилига таржима қилинган: Шота Руставелининг «Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон» достони, И. Абашидзе достонлари, Н. Бараташвили ва б. нинг шеърий асарлари, Н. Думбадзенинг «Абадият қонуни», «Қуёшни кўраяпман» романлари ва ҳ. к.

Меъморлиги. Грузия ҳудудида қад. манзилгоҳлар энеолит (Шулаверис тепа шаҳар харобаси), жез ва илк темир даври (Нацар тепа, Триалети, Самтавро қўрғонлари)га оид. Мцхета акрополи, Вани ш. харобалари сақланган (мил. ав. 1-минг йилликнинг 2-ярми ва мил. дастлабки асрлар). Қад. «дарбази» типидаги тўғри тўртбурчак тархли ва томи ёғочдан гумбазсимон, поғонали гвир-гвини уйлари кенг тарқалган. Христиан динининг қабул қилиниши (1—5-а. лар), ер эгалиги муносабатларининг ривожланиши натижасида шаҳарлар (Ужарма, Тбилиси) атрофига истеҳкомлар қурилган. Базилика шақлидаги черковлар сақланган (Болнис Сиони, 478 — 493 й. ва б.). 6-а. 2-ярмидан маркази гумбазли 4 апсидали бинолар (Жвари ибодатхонаси, Атени Сиони ва б.) қурилди. 10-а. урталари ва 13 — 14-а. ларда янги шаҳарлар қурилди, кўпгина қад. шаҳарларда қалъалар, йирик монастир ансамбллари, соборлар қад кўтарди. Бинолар тўғри тўртбурчак тарҳли, хочсимон гумбазли, олд томони тоқиравоқли, ўймакори шаклда безатилиб, ички деворлари ва гумбаз остита расмлар туширилди (Кутаисидаги Баграта ибодатхонаси, 10 — 11-а. лар, Мцхетадаги Алаверди ва Светицховели соборлари, 11-а. ва б.).

14 — 18-а. ларга оид шаҳар харобалари (Греми, 16-а. ва б.), ибодатхона, монастир, қалъа (Ананури, 16 — 17-а. лар), қўрғон (Хертвиси), карвонсарой, кўприклар сақланган.

19-а. да Грузияни Россия босиб олгач, классицизм услубидаги иншоотлар қурила бошлади. 19-а. 2-ярмида шаҳар меъморлигида эклектизм ҳукмронлик қилган бўлса, 20-а. дан миллий меъморлик шакллари ва мавзулари вужудга келди (Тбилисидаги Грузия дворян за-мин банки, ҳоз. Республика халқ кутубхонаси, 1912—16, меъмори А. Н. Кальгин).

20-а. нинг 20—30-й. ларида бинолар совет конструктивизми руҳида барпо қилинди (санаторий, дам олиш масканлари), анъанавий миллий меъморлик шакллари қўлланилди (ЗАГЭС, 1927, меъморлар А. Н. Кальгин, М. С. Мачавариани, К. А. Леонтьев; Тбилисидаги «Динамо» стадиони, 1933 — 37, меъмори А. Г. Курдиани).

50—60-й. ларда йирик саноат шаҳарлари қурилди (металлурглар шаҳри — Рустави ва б.), Тбилиси ва б. шаҳарларда маъмурий бинолар (Тбилисидаги хукумат уйи бош корпуси, 1938 — 53, меъмори В. Д. Кокорин ва Г. И. Лежава, В. Д. Насаридзе иштирокида), театр, ўқув ва спорт иншоотлари, меҳмонхоналар («Иверия» меҳмонхонаси, 1967, меъмори О. Д. Каландаришвили, И. С. Цхомелидзе иштирокида) қад кўтарди. Маҳаллий иқлим шароитига мослаштирилган кўп қаватли уйлар курила бошлади. Йирик шаҳар ва курортларнинг янги бош лойиҳалари ишлаб чиқилди (Цхалтубо, Пицунда ва б.). Меъморликда ҳайкалтарошлик, мозаика, рангтасвир, ўймакорликдан фойдаланилди (Тбилисидаги бахт уйи, Тбилиси метрополитени ст-ялари ва б.). Кичик шакл меъморлиги (хиёбонлар, дўконлар, обидалар) барпо этиш соҳасида дуруст муваффақиятларга эришилди.

Тасвирий санъати. Мил. ав. 2 — 1-минг йилликда тилла, кумуш, жездан безак буюмлари (заргарлик, рангдор тошлар, металл, тош ўймакорлиги), сиркор, нақшли сопол идишлар ишланган (Триалети қўрғонлари, Самтавро мозори ва Мцхетадан топилган буюмлар). Ўрта асрларда эҳромларга бўртма ҳайкаллар ва ўйма нақшлар ишлаш ривожланган, монументал рассомлик, миниатюра авж олган (Жвари рельефлари, Цроми мозаикалари, 7-а.). 10 — 13-а. лар Грузия санъати гуллаган давр бўлди: Кумурдо ва Ошки эҳромлари, Светицховели собори (Мцхета), Атени, Вардзиа, Сванетия черковларидаги девор расмлари (рассом Тевдоре), Гелат монастири асосий эҳромининг мозаикалари, астрономия рисоласи (1188) ва б. жозибадорлиги билан диққатни тортади. Металл кандакорлиги Грузия санъатининг муҳим тармоғи: Зарзмадаги «Тирилиш» (9-а.), «Меҳр» (11-а.) иконалари, Брили (устаси Асат), Бретидаги олтин бутлар ва б.

19-а. дан рус санъатининг таъсири кучайди. 19-а. 2-ярми ва 20-а. бошларида баъзи рассомлар ижодида демократик-реалистик йўналиш муҳим ўрин олди, портрет санъати ривожланди (Г. И. Майсурадзе ва б.) ва маиший мавзуга эътибор кучайди: Р. Н. Гвелесиани, А. Л. Беридзе, А. И. Гогиашвили, Г. И. Габашвили, А. И. Мревлишвили, М. И. Тоидзе ва б. 19-а. охири ва 20-а. бошларида ҳоз. замон Г. хайкалтарошлигининг асосчиси Я. Ш. Николадзе ва рассом Н. Пиросманишвили ижод қилди. Тбилисида ташкил этилган Бадиий академия (1922) Грузия тасвирий санъати ривожига катта ҳисса қўшди. 1950 — 60 й. ларда шу академияни битириб чиққан рассомлар Э. Каландадзе, Г. Кутателадзе, К. Махарадзе, Ж. Нижарадзе, Р. ТарханМоурави, Ж. Хундадзе, Н. Игнатов, Т. Тордия ҳамда санъаткорлардан А. Г. Цимакуридзе, В. В. Сидамон-Эристави, Д. Н. Какабадзе, аёл рассомлардан Е. Д. Ахвледиани, К. К. Маналашвили, ҳайкалтарошлардан Н. П. Канделаки, С. Я. Какабадзе, театр рассомларидан И. И. Гамреколи, С. Б. Бирсаладзе ва б. ижоди диққатга сазовор. 1950 — 60 й. ларда Грузия рассомларининг янги авлоди етишди: Г. Д. Геловани, Э. А. Тотибадзе ва б; А. М. Бандзеладзе, Т. Л. Кубанейшвили ва б. графикада, Э. Д. Амашукели, М. И. Вардзенишвили, Д. Микатадзе ва б. ҳайкалтарошликда, И. А. Очиаури, Грузия 3. Габашвили, К. Е. Гурули ва б. металл ўймакорлигида ижод қилдилар. Зураб Церетелининг монументал асарлари Грузия дагина эмас, АҚШ (Нью-Йоркдаги БМТ биноси ёнида), Россия, Бразилия, Япония, Англия ва б. мамлакатларда ҳам ўрнатилган.

Мусиқасига оид дастлабки маълумот мил. ав. 8-а. дан бошланади. Халқ мусиқаси хилма-хил шакл, услуб ва жанрларда, бир овозли куйлар билан бирга куп овозли йўллари ҳам мавжуд. Картули, перхули, хоруми каби халқ рақслари, чонгури, пандури, чанги (чертма-торли), чунири (торли-камонли), саламури (найсимон), гудаствири (дамли), доли, дайра (урма) сингари халқ созлари қадимдан маълум.

Кўп овозли халқ қўшиқлари таъсирида черков мусиқаси вужудга келган (14-а.). 18-а. дан шаҳар ҳунармандлари мусиқаси пайдо бўлган. 19-а. дан композиторлик мусиқа маданияти ривожлана бошлади. Тбилисида опера театри (1851), камер ва симфоник концертлар ташкил этилган, хор курслари ва мусиқа мактаби (1886 й. дан мусиқа билим юрти) очилган. Ф. Я. Коридзе, 3. П. Палиашвили, грузин мусиқий фольклоршунослиги асосчиси Д. И. Аракиш-вили ва б. халқ қўшиқларини тўплаб нашр этишган. 1905 й. да Грузияда филармония жамияти тузилган. 1904 й. Д. И. Аракишвили биринчи миллий опера — «Шота Руставели қақида қисса»ни яратди. 1919 й. 3. П. Палиашвилининг «Абесалом ва Этери» операси, В. И. Долидзенинг «Кето ва Котэ» ҳажвий операси саҳнага қўйилди. 1917 й. Тбилисида консерватория очилди. 1919 й. опера студияси очилиб, унда рус ва Ғарбий Европа композиторларининг опералари саҳналаштирилди. 1922 й. да 2 – консерватория очилиб, миллий опера ривож топди. 3. П. Палиашвилининг «Даней», И. Р. Токиелининг «Қизил қалпоқча» ва «Биллур кавушча», Н. Л. Мамисашвилининг «Мақтанчоқ қуёнча» каби болалар опералари яратилди (бу опералар янги тахрирда 60-й. ларда саҳнага чиқди). А. Д. Мачавариани, С. Ф. Цинцадзе, А. М. Баланчивадзе каби композиторлар жаҳон классик адабиёти асарлари асосида балетлар яратишган. 1930-й. лар охиридан симфоник жанр етакчи бўлиб қолди. 40 — 50-й. лар охири О. В. Тактакишвилининг 1симфонияси б-н фортепиано концерта, А. Д. Мачаварианининг скрипка концерти (1949) ва б. асарлар яратилди. Ш. Мшвелидзенинг «Тариэл ҳақида афсона» эпик монументал операси Грузия мусиқий театрининг йирик асаридир. О. Такишвили, Р. Лагидзе, Г. Цабадзе, С. Насидзе, Г. Канчели ва б. композиторларнинг асарлари кўп мамлакатларда машҳур. Грузия ҳар доим истеъдодли дирижёр, хонанда ва созандалар билан донг таратган (Е. Микеладзе, О. Димитриади, С. Инашвили, Н. Кумсиашвили, Д. Бадридзе, Д. Гамрекели, Д. Андгуладзе, Н. Харадзе, М. Накашидзе, П. Амиранашвили, 3. Соткилава, М. Касрашвили, П. Бурчуладзе, Э. Вирсаладзе, А. Торадзе, Л. Исакадзе, 3. А. Анжапаридзе, Н. Брегвадзе, В. Кикабидзе, Т. Гвердцители ва б.).

Театри. Грузия даги қад. ҳосил байрами ўйинларида театр унсурлари бўлган. Мил. ав. 2-минг йиллик ўрталарига мансуб кумуш буюмларда ниқоб тақиб ўйинга тушаётган кишилар тасвирланган. Шу ўйинларнинг унсурлари кейинчалик берикаоба деб аталган ниқобли халқ театрига ўтган. Унинг томошаларида халқнинг эрксеварлик руҳи, зулмга қарши кураши акс этган. Ксеноба деб аталган оммавий халқ карнавал байрамлари грузинларнинг ажнабий босқинчиларга қарши курашини акс эттирган. Ўрта асрларда черковнинг қувғинига қарамай, сахиоба деб аталган сарой театри ривожланди. У афсонавий, ишқий ва ҳажвий томошалар кўрсатарди. 18-а. нинг 2-ярмига келиб, театр мактаби таркиб топди. Грузия профессионал театри чор ҳукумати томонидан 1856 й. да ёпилди. Профессионал театр асосчиси драматург Г. Эристави эди. 1879 й. И. Чавчавадзе ва А. Церетели каби ёзувчилар Тифлис ва Кутаисида профессионал театрларни ташкил ғилишди. В. Абашидзе, В. С. Алексии Месхашвили, Н. Габуния, К. Месхи, В. Гуния ва б. ўша йилларнинг йирик актёрларидир. 90-й. ларда Тифлис, Батуми, Кутаисида халқ театрлари вужудга келди. 1921 й. Тбилисида Ш. Руставели номидаги театр, 1928 й. Кутаисида К. А. Маржанишвили бошчилигидаги театр ташкил этилди (1930 й. Тбилисига кўчиридди, 1938 й. дан К. А. Маржанишвили номи билан аталди). 1939 й. Ш. Руставели номидаги Грузия давлат театр ин-ти вужудга келган. В. Анжапаридзе, А. Васадзе, В. Д. Годзиашвили, У. Чхеидзе, А. Хорава, Н. Вачнадзе, Т. Чавчавадзе, С. Чиаурели, К. Кавсадзе, Р. Чхиквадзе, Г. Кавтарадзе, С. Закариадзелар Грузия театрининг йирик арбобларидир. М. Жапаридзе, М. Чахава, К. Махарадзе, Л. Иоселиани ва б. актёр ва реж. лар театрга кейинги йилларда кириб келди. Грузияда опера, оперетта ва мусиқа театрлари, болалар театрлари машҳур. Грузияда 38 та давлат ва ўнлаб халқ театрлари мавжуд. Сухуми, Рустави, Гори, Цхинвали, Чиатура, Телави, Поти, Махарадзе, Зугдиди, Ахалцихе ш. ларидаги театрлар шу жумлага киради.

Киноси 1908 й. тасвирчи В. Я. Амашукели суратга олган ҳужжатли фильмдан бошланган. Грузиянинг биринчи бадиий фильми «Роҳиба»дир. 1921 й. «Арсен Жоржиашвили», 1923 й. да «Қизил шайтончалар» фильмлари экранга чиқди. «Уч ҳаёт» (И. Перестиани), «ким айбдор» (А. Цуцунава) фильмлари 30 — 40-й. ларда яратилган. А. И. Бек-Назаров, И. Перестиани, Н. Шенгелая, А. Цуцунава, М. Чиаурели, К. А. Маржанашвили каби реж. лар, Н. Вачнадзе, М. Геловани ва б. актёрларнинг Грузия кинематографиясининг юзага келишида хизматлари катта. «Георгий Саакадзе (М. Чиаурели), «Кўприк» (С. Пипинашвили) фильмлари 2-жаҳон уруши йиллари экранлаштирилди. «Ниначи», «Икки океан сири», «Оқ карвон», «Ёлбориш» каби фильмлар кейинги йиллар маҳсули. Реж. М. Чхеидзе ишлаган «Солдат отаси» фильми Грузия киносининг ютуғи ҳисобланади. Грузия кинематографчилари қисқа метражли фильмлар устаси сифатида ном чиқарган.

Грузин киносининг юксалиши ҳамда ажойиб фильмларнинг яратилиши 50 – ва 60-й. ларда кинога кириб келган реж. лар номи билан боғлиқ. 50-й. лардан бошлаб уларнинг асарлари турли халқаро кинофестивалларда 100 дан ортиқ ҳар хил мукофотларга эга бўлди. «Луржа Магдани» (1955, реж. Т. Абуладзе, Р. Чхеидзе), «Солдат отаси» (1964, реж. Р. Чхеидзе), «Сенинг фарзандинг, Ер» (1980, реж. Р. Чхеидзе), «Ёлбориш» (1968, реж. Т. Абуладзе), «Тўй» (1964), «Соябон» (1967, реж. М. Кокобадзе), «Пиросмани» (1968, реж. Э. Шенгелая), «Ғаройиб кўргазма» (1968, реж. Э. Шенгелая), «Биринчи қалдирғоч» (1975, реж. Н. Мчедлидзе), «Эзгулик дарахти» (1976, реж. Т. Абуладзе), «Поғона» (1986, реж. А. Рехвиашвили), «Сурам қалъаси тўғрисида афсона» (1986, реж. С. Паражанов), «Тавба-тазарру» (1987, реж. Т. Абуладзе) ва б. фильмлар шулар жумласидандир.

Кейинги йилларда Тбилиси театр интининг кино ф-тини битириб чиққан санъаткорлар томонидан яратилган «Авлодлар даъвати» (1981, реж. Г. Чохели), «Робинзониада ёки инглиз бобом» (1986, реж. Н. Жоржадзе), «Тилла қўнғиз» (1988, реж. Д. Жанелидзе), «Сергаклар куёши» (1991, реж. Т. Баб-луани) ва б. фильмлар халқаро кинофестивалларда юксак эътиборга сазовор бўлган.

Ҳозир Грузияда бир неча мустақил киностудия ва «Грузияфильм» киноконцерни мавжуд. 1991 — 2001 й. ларда А. Цабадзе, Д. Цинцадзе, Н. Жанелидзе каби реж. лар нуфузли халкаро мукофотларга сазовор бўлдилар.

Ўзбекистан — Г. муносабатлари. Г. Республикаси президента Э. А. Шеварднадзенинг 1995 й. 4 сент. да Ўзбекистонга қилган ташрифи икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга кўмаклашди. Ташриф чоғида бир қанча битимлар имзоланди. ЎзР билан Грузия Республикаси ўртада эркин савдо-сотиқ тўғрисидаги, Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоялаш ҳақидаги, Халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги битимлар, Халқаро автомобиль юк ташувига рухсатномалар айирбошлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тизимини вужудга келтириш тўғрисидаги баённома ўзаро ҳамкорликнинг меъёрий-ҳуқуқий негизини вужудга келтирди. 1996 й. 27 — 28 майда Ўзбекистон Президента И. Каримовнинг Грузияга ташрифи доирасида имзоланган давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар мажмуи бу негизни янада мустаҳкамлади. Уларнинг энг муҳимлари: Ўзбекистан билан Грузия ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш ҳақидаги Декларация, Молия-саноат гуруҳлари тузишнинг асосий қоидалари тўғрисидаги битимдир. Икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари билан шуғулланувчи қўшма Ўзбекистон-Грузия комиссияси тузилди.

Ўзбекистан билан Грузия ўртасидаги товар айланмаси 1999 й. га нисбатан 2000 й. да салкам 3 баравар ортди. 2000 й. Ўзбекистоннинг экспортида пахта толаси, энергия манбалари (нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари), озиқ-овқат, т. й. транспорти хизмати, кимёвий маҳсулотлар, пластмассалар асосий ўрин олди. Мева ва ёнғоқ, кофе, чой ва ширинликлар, кимёвий ва штапель тола, қора металлар ва улардан ясалган буюмлар, машина ва асбоб-ускуналар (учиш аппаратлари қисмлари), т. й. транспорти хизмати, доридармон импорт қилинди, ЎзР да грузин сармояси иштирокидаги 7 корхона бор. «Реал-КЛ» қўшма корхонаси четдан мол келтириш, савдо-воситачилик фаолияти билан шуғулланади. «Арготур» шўъба корхонаси 100% хорижий сармоя билан ишлайди ва асосий фаолият тури савдо-воситачилик, авиация билетларини бронлаш ва сотишдир.

ЎзРда Грузиянинг «Аирзена» компанияси (Г. ҳаво йўллари), «Транс-Жоржия энд Компани Лимитед», «Ўзбек-Жоржиан Транс К»» фирмаларининг ваколатхоналари мавжуд. Бу компания ва фирмалар йўловчи ва турли юклар ташиш билан шуғулланади.

Грузия портлари орқали Ўзбекистон юкларини хорижга ташиш ривожланмоқда. 1996 й. да шу йўл орқали 100 минг т, 1997 й. да 285 минг т юк ташилди. Грузия орқали ўтадиган Европа-Осиё транспорт йўлаги — ТРАСЕКА лойиҳасида Ўзбекистан ҳам иштирок этаётир.

Loading...