ГУАНАХУАТО

ГУАНАХУАТО — Мексикадаги штат, мамлакатнинг марказий қисмида. Майд. 30,5 минг км2. Ахолиси 4,6 млн. кишидан зиёд (2000). Маъмурий маркази — Гуанахуато ш. Мексика тоғлигининг жан. да, Лерма дарёсининг юқори оқимида жойлашган. Ер юзаси ўртача бал. 1800 м ли платолардан иборат, баъзи чўққиларнинг бал. 3000 м гача. Иқлими тропик иқлим. Йиллик ёғин ўртача 500—1000 мм. Қадимда аҳрли зич яшаган. 16—19-а. ларда кумуш қазиб олинган. Кончилик ишларининг пасайиши билан иқтисоди қам тушкунликка учраб, аҳоли ҳам бошқа шаҳарларга кўчиб кета бошлаган. Озиқовқат, кўн пойабзал, нефтни қайта ишлаш корхоналари бор. Ҳудудининг катта қисмида ички эҳтиёжлар учун озиқовқат экинлари экилади. Лерма дарёси ғавзасида эса товар қ. х. (маккажўхори, буғдой, пахта, кофе, қанд лавлаги), чорвачилик ривожланган.

Loading...