ГУАНИДИН, (NH,) 2C=NH – рангсиз кристалл. Кучли ишқор, ишқорий металлар гидроксидларига яқин туради мол. м. 59,07 суюқланиш т-раси 50°. Гигроскопик, ҳаводан СО2 ва сувни ютиб юмшайди. Гуанидин сувда гидролизланиб мочевина ҳосил қилади. (29°да 20 сўткада 50% гача). Кислоталар билан реакцияга киришиб гидролизга чидамли тузлар ҳосил қилади. Осон алкилланади, ишқорлар иштирокида кислоталар эфирлари таъсирида ацилланади. Саноатда Гуанидин ва унинг тузлари тегишли аммоний тузларини мочевина ёки изианогуанидин билан бирга қиздириш, шунингдек, циангуанидиннинг сувдаги эритмасини гидрогенолиз қилиш йўли б-н олинади. Гуанидин ҳосилалари фаол бактерицид ва фунгицидлар. Г. пиримидин, оксазол ва б. бирикмалар синтезида хом ашё бўлиб хизмат қилади. Тузлари саноатда сурков мойларида қўшимча, коррозия ингибиторлари, боғловчи моддалар сифатида ишлатилади.