ГУАНТАНАМО

ГУАНТАНАМО — Кубадаги шаҳар ва порт. Гуантанамо провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 200 мингдан зиёд киши (1990-й. лар ўрталари). Т. й. ва автомобиль йўллари тугуни. Озиқ-овқат, тўқимачилик, тамаки, пойабзал, металлсозлик, қурилиш материаллари саноати корхоналари бор. Четга цитрус мевалар ва кофе чиқарилади. Шакарқанд саноатининг марказларидан бири; шоколад ва ликёр тайёрланади. Гуантанамодан 16 км масофада АҚШнинг ҳарбий-денгиз базаси (1903 й. да ижарага олган) бор. Шаҳарга 1524 й. да асос солинган.

Prev Article

ГУАНИДИН

Next Article

ГУАЯКИЛЬ