ГУБЕРНА

ГУБЕРНА, губерня, губерния — Россияда 1708 й. дан мавжуд бўлган асосий маъмурий-ҳудудий бирлик. Уездларга бўлинган. Айрим Губерналар генерал-губернаторликларга бирлашган. 1917 й. га келиб 78 Губерна мавжуд эди, улардан 25таси Польша, Финляндия, Болтиқбўйи давлатларига ўтган. 1923 — 29 й. ларда Губерналар ўрнида ўлка ва областлар ташкил этилган.

Loading...