ГУБИН Виктор Иванович

ГУБИН Виктор Иванович (1917.24.11, Владивосток — 1975.22.4, Тошкент) — геофизик, Ўзбекистан ФА мухбир аъзоси (1962), физ. мат. фанлари дри (1958), проф. (1960), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1967). ТошДУни тамомлаган (1941). Тошкент Ирригация ва қ. х. ни механзациялаш муҳандислари ин-тида ишлаган (1945 — 58), Ўзбекистан ФА Математика ин-ти директори ўринбосари (1958 — 60) ва директори (1960 — 62), бўлим бошлиғи (1963 — 75). Ўзбекистан ФА Физика-техника ва математика фанлари бўлими акад. котиби (1962 — 63).

Губин фронтогенез учун қулай шароит вужудга келтирадиган усулларни топган, метеорологик элементларни олдиндан айтиб бериш масалаларини текширган; т-ра ва босимнинг адвектив ўзгаришларини олдиндан ҳисоблаш ва босим бўйича шамол тезлигини аниқлаш усулини таърифлаб берган, қисқа муддатли об-ҳавони олдиндан айтиб беришнинг миқдорий усулларини мукаммаллаштирган.

Prev Article

ГУБЕРНАТОР

Next Article

ГУВАЛЁР