ГУБКИН Иван Михайлович

ГУБКИН Иван Михайлович [1871.9. (21).9, Поздняково қишлоғи, ҳоз. Нижний Новгород вилояти — 1939.24.4, Москва] — рус геологи, Россия нефть геол. сининг асосчиси, акад. (1929). Губкиннинг илмий ишлари нефть геол. сига, Кавказда нефть конларининг очилишига, Волга ва Урал дарёлари оралиғида «Иккинчи Боку» деб аталмиш нефть базасини яратишга бағишланган. У балчиқ вулканларининг пайдо бўлиши ва тарқалиши, уларнинг нефть конлари билан боғлиқлиги ҳақидаги таълимотни яратди. Губкин нефть геол. сига оид бир қанча асар ва дарсликларнинг муаллифи. РФ Белгород вилоятидаги шақарлардан бири Губкин номига қўйилган.