ГУДЕРМЕС

ГУДЕРМЕС — РФнинг Чеченистон Республикасидаги шаҳар (1941 й. дан). Т. й. тугуни. Тиббиёт асбоблари, ғишт, консерва з-длари, т. й. транспортига хизмат қиладиган корхоналар фаолият кўрсатган. Гудермес атрофидан нефть қазиб чиқарилади. Аҳолиси 40 минг киши (1991), лекин 1990-й. лар охирига келиб аҳолининг бир қисми уруш туфайли шаҳарни ташлаб кетишга мажбур бўлди. Шу боис ҳоз. кунда ишлаётган корхоналар сони кам.