ГУДРОН (франц. goudron) — қора смола. Нефтни атмосфера босими ва вакуум остида ҳайдаш пайтида 450—600° оралиғида қайнаб чиқадиган фракция қолдиғи. Гудрон нефтнинг табиатига қараб унинг массасининг 10—45% игача ҳосил бўлади. Гудрон қовушқоқ суюклик ёки қаттиқ асфальтсимон ялтироқ маҳсулотдир. Таркибида парафин, нафтен катори ва ароматик углеводородлар (45—95%), асфальтенлар (3—17%), шунингдек, деасфальтланган маҳсулотлардан силикагелда адсорбцияланадиган нефть смолалари (2—38%) бўлади. Гудроннинг злементар таркиби (массасига нисбатан % ҳисобида): 85—87 С, 9,3 — 11,8 Н, 0,2-6,3 S, 0,2-0,7 N, 0,08-1,25 О. Бундан ташкари, Гудронда нефть таркибида мавжуд бўлган барча металлар концентрланади; унда ванадийнинг миқдори 0,046% га, никель эса 0,014% гача етиши мумкин. Нефтнинг табиати ва ундан газойль франкцияларини ажратиб олиш даражасига қараб Гудроннинг зичлиги 950—1030 кг/м3 га, коксланиши 8—26% гача (масса жиҳатидан), қотиш т-раси 12—55° гача, ўз-ўзидан ёниш т-раси 29 дан 350° гача бўлади. Гудрон йўл қурилиши материали сифатида йўлкалар ва қурилиш битумлари, оз миқдорда кул ҳосил қилувчи кокслар, сурков мойлари, ёқилғи газлар ва мотор ёнилғилари и. ч. да қўлланилади.