ГУДЗОН БЎҒОЗИ

ГУДЗОН БЎҒОЗИЛабрадор я. о. б-н Баффин Ери оралиғидаги бўғоз. Гудзон қўлтиғини Атлантика океани билан қўшиб туради. Уз. 806 км га яқин, кенглиги 115—407 км. Чуқ. 200 м дан 988 м гача. Бир йилда 8 ой давом этадиган қор бўронлари, туман ва сузиб юрувчи жуда кўп муз бўлаклари кема қатновини қийинлаштиради. Денгиз ҳайвонлари овланади. Бўғоз Г. Гудзон номига қўйилган.

Prev Article

ГУДЗОН

Next Article

ГУДРОН