ГУДЗОН

ГУДЗОН, Хадсон Генри (тахм. 1550—1611) — инглиз денгизчиси. Атлантика океанидан Тинч океанга утувчи шим. денгиз йўлини топиш мақсадида 1607—11 й. ларда 4 марта Арктика денгизларида сузган. Экспедицияни инглиз ва голланд савдогарлари Хитой ва Ҳиндистонга Испания ва Португалия мустамлакаларидан холироқ жойдан ўтувчи янги сув йўлини топиш мақсадида уюштирган. Гудзон 1607 й. Тинч океанга Шим. қутб орқали ўтишга уриниб 80°23’ ш. к. гача борган ва йўлакай Янмайен о. ни кашф қилган. 1609 й. Баренц денгизи оркали Шим. Америка қирғокларигача сузган ва материк соҳилини тадқиқ қилган. Гудзон дарёсини кашф қилиб, унинг юқори оқими томон 250 км гача борган. Кейинчалик унинг номига қўйилган бўғоз ва катта қўлтиқни кашф этган. 1611 й. июнида орқага қайтишда йўлда денгизчилар исён қилиб, Гудзонни ўғли билан ва 7 денгизчини кемадан қайиққа ўтқазиб қолдиришгач, бедарак йўқолган.

Loading...