ГУГЕНОТЛАР

ГУГЕНОТЛАР — 16-18-а. ларда Франциядаги кальвинизм тарафдорлари. Гугенотларнинг католиклар билан кураши Диний урушларга айланган. 1598 й. даги Нант эдиктига кўра Г. диний эътиқод эркинлигига эга бўлиб, бир мунча сиёсий мустақилликни қўлга киритганлар. Ришелье даврида (1629) Гугенотларнинг сиёсий мустақиллигига барҳам берилган; Людовик XIVдаврида (1685) Нант эдикти бекор қилинган, Гугенотлар диний эътиқод эркинлигидан маҳрум бўлишган, улар ёки католик динига ўтишлари ёки Францияни тарк этишлари лозим бўлган (Г. нинг кўпчилиги мамлакатни тарк этган). 18а. охиридаги Буюк француз инқилоби даврида Гугенотлар католиклар билан тенг ҳуқуқли бўлишга эришганлар.

Loading...