ГУГО КАПЕТ

ГУГО КАПЕТ (Hugues Capet; Capatus) (тахм. 940—996) — француз қироли (987 й. дан) Капетинглар сулоласи асосчиси. Людовик V Каролинг (қ. Каролинглар) вафотидан кейин қирол этиб сайланган. Гуго Капет номигагина қирол бўлиб, унинг ҳокимияти фақат домен ерлари (Париж ва Орлеанни ўз ичига олган)гагина тарқалган.

Prev Article

ГУВОҲНОМА