ГУЖАБЎТҚА

ГУЖАБЎТҚА — қўқонжўхори (оқ жўхори)дан тайёрланадиган таом. Жўхорини намлаб келида бир неча марта туйилади; елпиб, қипиғидан тозалангач, ювиб ташланади. Қозонда ёғни доғлаб, пиёз билан бирга гўшт қийма қовурилади, кейин тайёрлаб қўйилган жўхорини солиб сув қуйилади ва 1 соат давомида ковлаб-ковлаб пиширилади. Туз ва зираворлар пишиш олдидан солинади. Тайёр таом қопқоғи ёпилган идишда 10—15 мин. дамлангандан сўнг лаганга сузиб, бетига ошкўклар сепилган ҳолда дастурхонга тортилади.

Loading...