ГУЖАРОТ

ГУЖАРОТҲиндистон штата, мамлакатнинг ғарбида, Арабистон денгизи соҳилида. 1960 й. да Бомбай штатидан аҳолисининг аксариятини гужаротлар ташкил этган вилоятларни ажратиб ташкил этилган. Майд. 196 минг км2. Аҳолиси 50,6 млн. киши (2001), 90% хиндулар, 8,4% мусулмонлар. Маъмурий маркази — Гандинагар ш. Йирик шаҳарлари: Ахмадобод, Барода, Сурат, Рожкут, Бҳавнагар, Жамнагар, Кандла.

Гужарот ер юзасининг кўп қисми аллювиалденгиз қумли гиллардан тузилган ясси паеттекислик. Иқлими субэкваториал, ёғинлар барқарор эмас. Янв. нинг ўртача т-раси 16—23°, июлники 28°. Г. нинг катта қисмида ўртача йиллик ёгин 500—1000 мм. Ўсимликлари штатнинг ғарбида тропик саванналардан, шарқида тропик қуруқ ўрмон ва тиканли бутазорлардан иборат. Йирик дарёлари — Тапти, Нарбада, Махи. Гужарот кучли сейсмик зонада жойлашган (қ. Гужарот зилзиласи).

Қадимда ва ўрта аерларда Гужарот ҳудудида бир неча давлат мавжуд бўлган. 1297— 1396 й. ларда Гужарот ерлари Дехли султонлигига карам эди. 1406 й. Дехли султонлигининг Гужарот даги ноиби Музаффархон Гужаротни мустақил султонлик, Аҳмадободни унинг пойтахти деб эълон қилди. Маҳмуд I Бегара даврида (1459—1511) Гужарот анча ривожланди, савдо-сотиқ кучайди. 16а. бошларида португалларнинг Гужарот портларини қамал қилиши натижасида султонлик иқтисодий тушкунликка учради. 1572 й. да Акбар Г. ни ўз давлатига қўшиб олди. 18-а. ўрталарида Гужарот ҳудуди маратҳ пешволари қўлига ўтди. 19-а. бошларида эса инглизлар уни Бомбай (Мумбай) вилоятига қўшиб юборди. Ҳиндистон мустақилликка эришгач (1947), Г. алоқида штатга айлантирилди (1960).

Г. Ҳиндистоннинг муҳим пахтачилик рни ва саноати ривожланган штатларидан. Бутун Ҳиндистондаги пахта майдонининг 1/5 қисми ва ҳосилининг 1/4 қисмидан кўпроғи, ер ёнғоқнинг 1/3 қисмидан кўпроғи Гужарот ҳиссасига тўғри келади. Озиқ-овқат учун шоли, ички вилоятларда ва шим. да жовар (тариқнинг бир тури), маккажўхори, буғдой, штатнинг ҳамма жойида дуккақли экинлар эқилади. Чорвачиликда қорамол, қўй, эчки боқилади. Кач қўлтиғидан туз олинади. Шунингдек, марганец, оҳактош, боксит, нефть ҳам қазиб чиқарилади. Етакчи саноат тармоғи—тўқимачилик. Умумий ва электротехника машинасозлиги, кимё, цемент и. ч. саноатлари ҳам ривожланган.

Prev Article

ГУДОН

Next Article

ГУЖАРОТЛАР