ГУЖАРОТЛАР

ГУЖАРОТЛАР — Ҳиндистондаги халқ (тахм. 46 млн. киши), Гужарот штатининг асосий аҳолиси. Шунингдек, Покистонда ҳам яшайдилар. Умумий сони 47 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). Гужарот тилида сўзлашади. Диндорлари — асосан ҳиндуизмга эътиқод қиладилар, сунний мусулмонлар ва жайнизм тарафдорлари ҳам бор. Деванагари ёзувига яқин бўлган махсус ёзувга эга. Гужаротларнинг асосий машғулоти — деҳқончилик (шоли, буғдой, тариқ, шакарқамиш, пахта етиштириш), шунингдек, ҳунармандчилик (уй тўқимачилиги, металлга ишлов бериш, заргарлик) ривожланган. Гужаротларнинг негизини Ҳиндистонда илк ўрта асрдан маълум бўлган гужар элати ташкил этган. Кейинчалик унинг таркибига қисман ражастхонлар, бхиллар, коллар ва б. қўшилган.

Next Article

ГУК ҚОНУНИ