ГУЖОН

ГУЖОН (Goujon) Жан (тахм. 1510 — 1564/68, Болонье) — француз ҳайкалтароши, Уйғониш даврининг йирик вакили. Руан (1540—41), Париж (1543 — 44)да ишлаган. Гужон ҳайкаллари безакдорлиги ва шаклларнинг мутаносиблиги билан ажралиб туради. Линьери меҳмонхонаси (ҳоз. Карнавал музейи, тахм. 1545), Лувр (1550-й. лар)нинг ҳайкалтарошлик безакларини яратган. Кариатидалар зали (Лувр)даги аёл ҳайкаллари, Сен-Жермен л’Оксерруа черкови бўртма тасвирлари (1544, Лувр) ва Ж. Гужон. «Нимфалар». Парижлаш «Ьегуноҳлар фаввораси» рельефи (мармар, 1547—49, Лувр). «Бегуноҳлар фаввораси» (1547—49, Париж) ва б. яратди. График рассом сифатида Витрувий рисоласини безаган (ёғоч гравюра, 1547).