ГУЛ МАСЖИД

ГУЛ МАСЖИДҚашқадарё вилояти Қарши туман идаги меъморий ёдгорлик (1875). Бино чортоқ тарҳли (17,2×11,7 м), бир устунли, мурабба тархли хонақоҳ (7,7×7,7 м) ва уч томони айвондан иборат. Пишиқ ғишт (26x26x4—50 см)дан, тўсин ташлаб, ясси томли қилиб ёпилган. Шифти нақшлар билан нафис безатилган, меҳроби ироки равоқли, атрофига занжира нақш ишланган.