ГУЛАГ

ГУЛАГ (рус. Главное управление лагерей — Ахлоқ тузатиш-меҳнат лагерлари, сургун ва қамоқжойлари бош бошқармаси) — собиқ шўролар давлатида 1934 — 56-й. ларда ахлоқ тузатишмеҳнат лагерлари тизимига раҳбарлик қилган НКВД (МВД) бўлинмаси. Унинг махсус бошқармалари турли жойлар, мас, Караганда, Дальстрой, Соловки, Беломор-Балтика, Воркута, Норильск ва б. ерлардаги ахлоқ тузатиш меҳнат лагерларини бирлаштирган. Лагерларда жуда оғир шароит ўрнатилган, энг оддий инсоний ҳуқуқларга ҳам риоя этилмаган, иш режими озгина бузилгани учун қаттиқ жазо берилган. Собиқ Иттифоқнинг ҳамма чеккаларидан, шу жумладан, Ўзбекистондан жазога маҳкум этилган миллионлаб маҳбуслар чекка Шим. да, Узоқ Шарқда ва б. минтақаларда жойлашган каналлар, йўллар ва б. иншоотлар қурилишида ҳақ олмай ишлаган. Очлик, касаллик ва машаққатли меҳнат туфайли ўлим ҳаддан ташқари кўп бўлган. А. И. Солженигининг «Гулаг ороллари» китобида шўролар давлатидаги бу оммавий қирғинлар ва зўравонлик тизими фош қилинди. Китоб нашр этилганидан кейин ГУЛАГ атамаси НКВД лагерлари ва турмалари, умуман тоталитар тузумнинг ифодаси бўлиб қолди.