ГУЛАЛВОН

ГУЛАЛВОН (Coreopsis) — қоқидошлар оиласига мансуб бир йиллик ва кўп йиллик ўтлар туркуми. Пояси 20— 100 см. Гули сариқ, тўпгул-саватча, саватча атрофидаги гултожбарглари (одатда 8 та) тилчасимон, ўртадагилари найчасимон. Барглари қарама-қарши жойлашган. Ўзбекистонда икки тури (С. tinctoria, С. grandifl ora) манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади.

Next Article

ГУЛБЕОР