ГУЛБАҲОР

ГУЛБАҲОРТошкент вилоятидаги шаҳарча (1943 й. дан), Янгийўл туманининг маркази (1974 й. дан). Г. Янгийўл туманининг жан.-шарқида. Аҳолиси 12,1 минг киши (2002), асосан ўзбеклар, шунингдек, рус, қозоқ, татар ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Яқин т. й. станцияси Янгийўлдан — 6 км. Гулбаҳордан Тошкентгача бўлган масофа 40 км. Г. Эски Қовунчи қишлоқ йиғини худудида 1970й. лар бошида курила бошлаган. Гулбаҳорда туман хркимиятининг маҳкамаси ва бўлим, бошқарув идоралари жойлашган. Маданият саройи, стадион, тез ёрдам маркази, касалхона, маданиймаиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор.