ГУЛБЕОР

ГУЛБЕОР (Portulaca grandifl ora) , беоргул — семизўтдошлар (семизўтгуллилар оиласи)га мансуб бир йиллик ўт. Ватани — Жанубий Америка. Пояси нисбатан йўғон, серсув, сершох, бри 10 — 15 см. Барглари энсиз, туксиз. Гули икки жинсли, йирик, шохчаларнинг учида 2—4 тадан жойлашади. Гултожбарги тухумсимон, косачасидан 3 баробар узун, оқ, қизил, сариқ, бинафша ва б. рангда. Май-сент. ойларида гуллайди. Кўсакчаси бир чанокли, кўп уруғли. Ўзбекистонда манзарали ўсимлик сифатида эқилади. Гулбеор уруғидан яхши кўпаяди, шу сабабли беоргул деб номланган. Ўзбекистонда семизўт деб аталган битта ёввойи тури бор.