ГУЛЧИН

ГУЛЧИН — 1) этик, маҳси каби оёқ кийимларининг товон қисми. У қаттиқроқ чармдан астарли қилиб тикилиб, сўнгра қотирилади. Гажак Г. (рангдор ип билан гажак шақлида тиқилади), туморча Гулчин (рангдор ипда уч ёки тўрт бурчақли қилиб тиқилади), қора Гулчин (қора чармдан оддий тиқилади) каби хиллари мавжуд;

2) кавуш жагининг орқа томонига қадалган кўк мағиз.