ГУЛДАСТА

ГУЛДАСТА — бурж, ташқи деворлар туташган бурчакда тиргак сифатида ва айни пайтда, безак мақсадида деворга қўшиб тикланган устунсимон қурилма, кичик минора. Масжид, Мадраса, сарой каби ҳашаматли биноларда асосан пишиқ ғиштдан ишланган. Масжид деворларидаги Гулдасталар минора шақлида бўлиб, ундан муаззин азон айтишида фойдаланилган. Гулдасталар ғиштдан шакл бериб, баъзан деворга қўшиб кошин билан безатилган, юқори қисмига шарафа ишланган (Самарқанддаги Тиллакори Мадраса Г. си). Жамоат биноларидан асосан безак мақсадида ишлангани билан бурждан фарқланади.

Loading...