ГУЛИКУРА ТИЗМАСИ

ГУЛИКУРА ТИЗМАСИҲисор тизмаси тармоғи, Сурхондарё вилоятининг шим.-шарқидаги Узун тумани ҳудудида жойлашган. Далма, Кичкина Бардон тизмаларидан жан. роқда. Уз. 8—9 км, ўртача бал. 1400—1500 м, энг баланд нуқтаси 2041 м. Жан.-ғарбий ён бағри нисбатан текисроқ бўлиб, Тўполондарё водийси томон секин-аста пасайиб боради. Шим. ва шим.-шарқий ён бағри тик бўлиб, Зеварсой қирғоқларидан тик кўтарилган. Иқлими континентал. Янв. нинг ўртача т-раси 1—2°, июлники 22—28°. Йиллик ёғин миқдори 600—800 мм. Гуликура тизмасидан кўплаб булоқ ва кичик сойлар бошланади. Тупроғи бўз тупроқ, тоғ жигарранг тупроқлар бўлиб, уларда эфемер (бир йиллик), эфемероид (кўп йиллик) ўсимликлар ўсади. Шим.-шарқида арчазор ўрмонлар бор. Асосан яйлов сифатида фойдаланилади.