ГУЛИСТОН ТУМАНИ — Сирдарё вилоятидаги туман. 1952 й. 16 апр. да ташкил этилган. Вилоятнинг Сирдарё, Боёвут, Сайхунобод, Мирзаобод, Шароф Рашидов туманлари, Тошкент вилоятининг Бекобод тумани билан чегарадош. Майд. 0,35 минг км2. Аҳолиси 50,1 минг киши (2000). Гулистон туманида 1 шаҳарча (Деҳқонобод), 9 қишлоқ фуқаролари йиғини (Бешбулоқ, Зарбдор, Кўнчи, Олтинтепа, Олтин Ўрда, Соибобод, Соҳилобод, Чортоқ, Ҳумо) бор. Маркази — Деҳқонобод шаҳарчаси.
Табиати . Г. т. Мирзачўл текислигининг шарқида жойлашган. Ер юзаси текислик (ўртача бал. 250 м), лёссимон қумоқ ва қумлоқлар билан қопланган. Иқлими континентал. Июлнинг ўртача т-раси 28°, янв. ники — 2° дан —4° гача. Йилига 200—300 мм ёғин тушади. Грунт сувлари шўр ва шўртоб. Туман ҳудудидан «Дўстлик» каналининг Ўнг тармоқ ва Чап тармоқ ариқлари ўтади. Оқинди шўр сувларни чиқариб юбориш учун канал, ариқ ва зовурлар қазилган. Сирдарёнинг чап соҳилида баҳорги тошқин сувларининг тўпланишидан ҳосил бўлган Аччиқкўл бор. Тупроқлари, асосан, бўз тупроқ. Сирдарё соҳили суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроклардан иборат. Мирзачўл ўзлаштирилиши билан дашт экинзорларга айлантирилди. Табиий ўсимликлардан мия, янтоқ, қамиш, юлғун, қиёқ кабилар ариқ-зовурлар четида, шунингдек, Сирдарё ёқасида ўсади. Чиябўри, тўқай мушуги, бўрсиқ, қўшоёқ, кўрсичқон, калтакесак ва илонлар учрайди. Паррандалардан ўрдак, лойхўрак, қирғовул, сўфитўрғай, чумчуқ ва б. бор.
Ақолиси, асосан, ўзбеклар; шунингдек, рус, корейс, татар ва б. миллат вакиллари яшайди. 1 км2 га 143 киши тўғри келади. Шаҳарликлар 10,5 минг киши, қишлоқ аҳолиси 39,6 минг киши.
Хўжалигининг асоси — деҳқончилик. Етакчи тармоғи — пахтачилик. Қ. х. да суғориладиган ерлар 24850 га, экинзорлар 21938 га, шу жумладан 12729 га пахта, 122 га сабзавот ва полиз экинлари, 466 га беда, 8250 минг га ғалла экинлари, 400 га маккажўхори ва б. экинлар билан банд. Г. т. да 3 жамоа хўжалиги, 11 деҳқон-фермер хўжаликлари уюшмаси ва ширкатлар, 130 дан зиёд деҳқон-фермер хўжалиги ва б. хўжаликлар бор (1998). Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида қарийб 18 минг қорамол, 7600 га яқин қўй ва эчки, 567 от, 16 минг парранда боқилади (1998). Гулистон туманида автокорхона, 3 пахта пункти, 46 маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси ишлаб турибди. Автомобиль йўллари уз. 125 км. Якин т. й. станцияси — Гулистон 24 км.
30 га яқин умумий таълим мактабида 10,5 минг ўқувчи, «Умидли ёшлар» лицейида 105 ўқувчи, Деҳқонобод к,, х. лицейида 407 ўқувчи, 1 интернат мактабда 253 ўқувчи таълим олди. 23 жамоат ва болалар кутубхонаси, клублар, маданият уйи фаолият кўрсатмоқда. 350 ўринли касалхона ва диспансер, 10 амбулатория, 5 қишлоқ тиббиёт пункти бўлиб, уларда 65 врач, 431 ўрта маълумотли тиббий ходим ишлайди. «Оналар ва болалар» вилоят физиотерапия шифохонаси Гулистон тумани ҳудудида жойлашган. 1930 й. дан «Гулистон» туман газ. чиқади.
Гулистон туманида стадион, 12 футбол майдони, 18 спорт зали, теннис майдони мавжуд, 56 хусусий савдо шохобчаси, бозор ишлаб турибди. 1986 й. Алишер Навоий номли Маданият саройи қурилган. Гулистон тумани марказидаги хиёбонда 1941—45 и. лар уруши қурбонларига ёдгорлик монументи ўрнатилган.