ГУЛИСТОН УНИВЕРСИТЕТИ

ГУЛИСТОН УНИВЕРСИТЕТИ, Ғaфур Ғулом номидаги Гулистон давлат университети — илмий ва педагог кадрлар тайёрлайдиган олий ўқув юрти. ЎзР Президенти фармонига асосан 1992 й. 15 мартда Сирдарё пед. ин-ти (1966 й. асос солинган) негизида Гулистон ш. да ташкил этилган. 1966 йил 17 июлда Ғафур Ғулом номи берилган. Ун-тда филол., физикамат., тарих, пед., табиатшунослик, иқтисодиёт, қўшимча таълим ф-тлари, 23 кафедра, 19 илмий ва ўқув лаб., устахона, гербарий, ботаника боғи, зоол., тарих ва адабиёт музейлари, маънавият хонаси, спорт майдони ва зали, тил ўрганиш маркази, бизнес мактаби, кутубхона (330 мингдан ортиқ асар сақланади), Хўжамушкент ўқув дала амалиётлари базаси, Навбаҳор ўқув тажриба участкаси мавжуд (2001). Ун-т қошида 2 академик лицей ва малака ошириш ин-ти, босмахона ҳам бор. Газ. ва жур. нашр этади. Интернет асосида 10 дан ортиқ ривожланган мамлакатларнинг илмий марказ ва ўқув юртлари билан алоқа қилади. Ун-т 20 ихтисослик (ўзбек филол. си, рус филол. си, инглиз тили ва адабиёти, қозоқ филол. си, тарих, давлат ҳуқуқи, мат., амалий мат. ва информатика, физика, кимё, биол., экология, пед. ва бошланғич таълим услуби, чизмачилик ва тасвирий санъат, умумий техника ва меҳ-нат, қ. х. ни механизапиялаштириш, жисмоний маданият, иқтисод, агрокимё ва тупроқшунослик, бухгалтерия ҳисоби ва аудит) бўйича мутахассислар тайёрлайди. 1993 й. дан аспирантура фаолият кўрсатади. Ун-тда 7 йўналиш бўйича аспирант, 5 йўналиш бўйича магистрлар тайёрланади. 2001/2002 ўқув йили ун-тда 2664 талаба таълим олди, 200 дан ортиқ ўқитувчи, жумладан 10 фан дри ва проф., 100 дан ортиқ фан номзоди ва доцент ишлади. Ун-т фаолияти А. Парпиев, А. Каттабеков, У. Ўлжабоев, А. Қулжонов, Ҳ. Қаршибоев, Ш. Ниёзов, F. Самадов, Р. Маҳмудов, В. Раҳмонов, А. Позилов, Б. Тўйчибоев, И. Ахметов, О. Аюпов, Н. Мамадиёров каби проф.-ўқитувчилар номи билан боғлиқ. Ун-т СОРОС, Аденауэр, «Устоз», «Умид», Акселе, Тасис каби халқаро жамғармалар билан ҳамкорлик қилади. Ун-тда турли йўналишларда и. т. ишлари олиб борилади. 2002 й. гача ун-т 19934 мутахассис тайёрлади.