ГУЛИСТОН

ГУЛИСТОН (1923 й. ва 1952-60 й. ларда шаҳар, сўнгра шаҳарчага айлантирилган, 1961 й. 8 майдан яна шаҳар) — Сирдарёвилоятияаги шаҳар, вилоятнинг маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази. Мирзачўлнинг жан.-шарқида, 276 м баландликда, «Дўстлик» канали соҳилида. Тошкентдан 118 км. Гулистондан Тошкент—Ховос т. й. ўтган. 1895 й. да эндигина қурилаётган Самарқанд—Тошкент т. й. ёқасида ҳоз. Гулистон ўрнида дастлабки уйлар қад кўтарган эди. Кейинчалик у ерда иккита қишлоқ пайдо бўлиб, уларнинг бирлашишидан Мирзачўл ш. (1961 й. дан Гулистон деб аталган) вужудга келди. Йилига ўртача 295—300 мм ёғин ёғади, янв. нинг ўртача т-раси —2,5°, минимум т-pa —35°, июлнинг ўртача т-раси 28°, максимум т-ра 45°. Аҳолиси 55,3 минг киши (2000), асосан ўзбеклар; шунингдек, қозоқ, татар, рус, корейс ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди.

Саноати пахта тозалаш зди, пахта пункти, элеватор, сут, ёғ-экстракция, нон з-длари, яхна ичимликлар корхонаси, қ. х. машиналари ва автомашиналарни таъмирлаш устахоналари, қурилиш материаллари к-ти, босмахона, маиший хизмат кўрсатиш к-ти, «Туркистон» қандолатчилик қўшма корхоналаридан иборат. Дори-дармон ишлаб чиқариладиган Л«ичава-Фармсаноат» Ўзбекистон—Чехия қўшма корхонаси қурилди. Гулистонда Гулистон университеты, тиббиёт коллежи, касб-ҳунар ва санъат билим юртлари, қурилиш коллежи, 9 умумий таълим мактаби, Сирдарё театри, кутубхона, почта, телефон ст-яси бор. Поликлиника, вилоят марказий касалхонаси хизмат кўрсатмоқда. Ўн мингтомошабинга мўлжалланган стадион мавжуд.

Шаҳарда кўп қаватли турар жойлар, жамоат бинолари, жумладан «Никоҳ саройи», сузиш ҳавзаси, шарқона услубда қурилган «Гулистон» чойхонаси, академик лицей, қўғирчоқ театри бинолари ва б. бунёд этилди. Шаҳар ҳудудидан Жарқоқ—Тошкент газ қувури ўтган. Вилоят марказидан барча туман марказлари ва Тошкентга автобуслар қатнайди.

Loading...