ГУЛЖАЪФАР

ГУЛЖАЪФАР (Tagetes patula) – қоқиўтдошлар оиласига мансуб бир йиллик ўт. Бўйи 30—70 см, пояси сершох. Барглари патсимон бўлинган, уз. 2—7 см, эни 1,5—3 см. Гулбанди 5—7 см. гуллари саватчада ўрнашган, тилсимон гуллари, асосан, бир қатор жойлашади. Уруғи тукли, қўнғир, попуги қисқа. Июль—сентда гуллайди. Ўзбекистонда манзарали ва доривор ўсимлик сифатида эқилади. Ватани—Америка.